Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Температуранинг микроорганизмларга ҳар хил таъсир этишини


Download 347.06 Kb.
bet33/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Температуранинг микроорганизмларга ҳар хил таъсир этишини билиш жуда зарур ҳисобланади. Чунки лабораторияда биронта микробни ўстириб кўпайтиришда у микроб учун оптимал температура хосил қилишимиз керак бўлади. Микроорганизмларни ўстиришда зарур бўладиган температура яратиш учун термостат аппаратидан фойдпаланилади. Термосттат кичик шкафга бўлиб унинг устки қисмига термометр ўрнатилади ва иссиқликни автоматик равишда йўлга солиб турувчи терморегулятори бўлади. Кўпчилик патоген микробларни ўстириш учун термосттатда 370С иссиқлик хосил қилинади. Паст ёки юқори даражали иссиқликда ўсиб кўпайувчи микроорганизмлар учун эса бу ҳароратни терморегулятор ёрдамида хосил қилинади. Микроорганизмлар тараққиёт натижасида турли температурада яшашга мослашиб қолганлар. Температурага мосланиш жиҳатдан текширилганда микроорганизмларни уч физиологик группага бўлиш мумкин: 1)Психрофиллар яъни паст даражали температурага ўрганган микроорганизмлар ҳисобланиб, улар учун оптимал температура 15-20 ни ташкил этади. Улар О ва 6 лик температурада ҳам яшаши мумкин. Психрофилларга мисол қилиб фотобактерия ёруғлик берувчи бактериялар, муз денгизида яшовчи микроорганизмлар киради. Улар зах уйларнинг тагидаги тупроқда ва ташландиқ ифлос сувларда ҳам учрайди. Баъзи бир хиллари музхонада сақланган озиқ-овқат маҳсулотларида кўпайиб, уларни бузиши мумкин. 2)мезофиллар яъни ўрта даражали температурага ўрганган микроорганизмлар бўлиб, улар учун оптимал температура 30-370С, максимал температура эса 45 С ни ташкил қилади. Мезофилларга сапрофитларнинг кўпчилиги чириш процессини юзага чиқарувчи бактериялар ва кўпчилик патоген микроорганизмлар киради. 3)Термофиллар яъни баланд даражали температураа ўрганган микроорганизмлар бўлиб, булар ҳам табиатда кўп учрайдиган микроорганизмлардир. Термофиллар иссиқ сув чиқадиган булоқларда, ўсимликларда, тупроқни устки қатламларида, сувда ва бошқа жойларда учрайди. Термофиллар учун 350С иссиқлик пастлик қилиб бу уларга минимал температура ҳисобланади. Улар учун оптимал температура 50-600С бўлиб, +70-800С эса максимал температура ҳисобланади. Термофилларга стрептококк, баъзи актиномицетларни турлари мисол бўла олади. Термофиллар орасида шундай бактериялар борки уларда иссиқлик хосил қилиш хусусияти ғоят кучли бўлиб уларни термоген бактериялар дейилади. Термоген бактериялар пиган, пахол, тамаки, пахта, донларни нам холда сақлаганда уларни қиздириб температурани 110 гача етказиши мумкин. Термогенлар таъсирида қизиб кетган ўсимлик ва бошқа органик моддаларнинг парчаланиши натижасида ёнувчи метан газлардан метан гази хосил бўлади, бунинг натижасида қизиб кетган ўсимлик баъзан ўз ўзидан ёниб кетади. Микроорганизмларда паст ва баланд температура турлича таъсир этиши аниқланган. Паст температура умуман микроорганизмларга зарарли таъсир этмайди. Кўп текширишларнинг натижаси шуни кўрсатдики, паст температура микроорганизмрга таъсир қилдирилгандан кейин ҳам яшаб қолиши мумкин экан. Масалан: вабо вибриони 320С таъсирида яшашқобилиятини йўқотмайди. Грипп вируси –700С да 6 ойгача, коксаки вируси 400С да 1 йилгача ва ундан ортиқ давргача ўз патогенлигини йўқотмайди. Микробга паст температура доимий таъсир этиш безарар бўлган холда паст температурадан кейин яна қайтадан иссиқ билан таъсир қилиш бир неча бор такрорланса микробга зарарли таъсир этиши исботланган. Масалан: қорин тифини қўзғовчи микроб культурасини музлатиб бир неча ой сақланса у тирик қолиши мумкин. Лекин бу культурани аввал музлатиб кейин эритиб шу тартибда бир неча моротаба такрорланса бу культура 7-8 такрорланишида ўлиши мумкин. Паст температура микробни ўлдира олмаса ҳам унинг кўпайишига тўсқинлик қилиб биохимик фаолиятини тўхтатади. Паст температурани микробга шу хилда таъсир этишидан фойдаланиб тез бузилувчи турли овқат маҳсулотларини музда сақлаш, уларни узоқ жойларга музхоналик вагонларда етказиб беришда фойдаланилади. Баланд температура яъни температурани кўтарилиши патоген микроорганизмларга ҳалокатли таъсир этади. 40-420С температура узоқ вақт таъсир этганда баъзи микроорганизмлар масалан захм қўзғатувчиси оқимтир спирохета нобуд бўлади. Спора хосил қилмайди кўпгина микроорганизмлар суюқ муҳитда 56-58-60-температурада 30-60 минутда ҳалок бўлади. Спора хосил қилмайдиган кўпчилик микроорганимзлар 70 ли температурада 5-10 минутдан сўнг 100 ли температурада эса дархол ўлади. Микробларнинг споралари баланд температурага чидамлидир. Лекин турли микроб спораларининг баланд температурага чидамлилиги бир хилда эмас, масалан куйдирги касаллигини қўзғовчи Баc. Антраcис нинг спорасини 15 минутгача қайнатилганда ўлдириш мумкин. Бактерия споралари 10-15 минут баъзилари хатто бир неча соат қайнатишга ҳам чидамли бўлади. Масалан: қоқшол касаллиги қўзғатувчиси cлоштетани ва ботулизм касаллиги қўзғатувчиси cлостр ботулинум нинг спораси 3 соатгача қайнатилганда ўлиши мумкин.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling