Кимёвий(Аристовский) усули.Текширилаётган материал Петри косачасидаги озиқ муҳитларга экилгандан кейин эксикаторга жойлаштирилади. Эксикаторнинг тубида эса ўзига кислородни сўриб олувчи кимёвий моддалар /пирагалол/таблеткаси солинади. Эксикаторнинг оғзи кавшарланиб 2-3 кунга термостатга жойлаштирилади.
36. Вируслар морфологияси ва уларнинг бактериялардан ўзаро фарқлари
Вируслар классификацияси.
Номланиши (номенклатура)-кўпчилик вирусларни номлашда улар чақирган касалликлар (герпес вирус) ёки вирус биринчи ажратиб олинган жой. (коксаки вируси), камроқ холларда ажратиб олинган олимлар номи (Эпштейн Барр вируси) қўлланилади; ёки уларни эпидемиологик тавсифи (арбо вируслар) ишлатилиши мумкин.
Таксономияси (критерии)
Нуклеин кислоталарни гомологлиги.
Морфологияси, ўлчами ва формаси.
Ташқи қобиғини бор йўқлиги.
Нуклеокапсидни симметрия типлари.
Нуклеин кислоталарни тавсифи.
Хозирги кунда вируслар ушлаган нуклеин кислоталар турига қараб қуйидагича классификацияланади.
1. ДНК сақловчи вируслар
2. РНК сақловчи вируслар.
Вирусларни ўлчами, морфологияси асосий хусусиятлари.
Вирусларни размери бир-бирларидан жуда катта фарқ қилиб, ҳар хил размерлари учрайди. 8-10 нм 350-400 нмгача бўлиши мумкин.
Вируслари размерларини анкилашда қуйидаги усуллар қўлланилади:
1.Ҳар-хил размерли махсус фильтрлар ёрдамида ультрафильтрация қилиш усули билан.
2.Ультрацентрифуга қилишдан фойдаланиш (25000,30000, 80000 оборотда). Бу усулда вируслар размерларига қараб чўка бошлашади (седиментация).
3. Вирионларни суюқликларда диффузия қилиш йўли орқали аниқлаш.
4. Электрон микроскоп орқали расмга тушириш йўли билан.
5.Турли гистохимик йўллар орқали (бўяш ва нийли размерини аниқлаш). Одатда касаллик чақирувчи касалларни энг кичиги энтеро вируслардир (17-25 нм), ўртача грипп вируси (100-200 нм), энг каттаси чинчечак вируси (250-300 нм).
Do'stlaringiz bilan baham: |