Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Номи:Вирусологияда қўлланиладиган текширув усуллари. Максад
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
Номи:Вирусологияда қўлланиладиган текширув усуллари.
Максад: Вирусологияда қўлланиладиган текширув усулларини урганиш. Иш тартиби Д.И. Ивановский чинни фильтрларни қўллаб вируслар оламини кашф қилди. Электрон микроскопни кашф қилиниши, вирусларни кўриш, уларнинг ультра структураларини ўрганишни очиб берди. Градиент зичликларда ўта тез ультра центрифугаларни қўллаш орқали вирусларнинг тозаланган препаратларини олиш имкониятини ва уларнинг кимёвий таркибини ўрганишга олиб келди. Вирусология фанини ривожланишидаги асосий омиллардан бири, вирусларнинг ўстириб олиш усулларини ишлаб чиқилганлиги ҳисобланади. Вируслар облигат паразитлар бўлиб, фақат тирик ҳужайралардагина кўпая олиши мумкин. Вируслар келтириб чиқарувчи юқумли касалликлар диогностикасида замоновий усуллар билан бир қаторда синалган турли хил вируслогик текшириш усуллари қўлланилади: - электрон микроскапия усули; - цитоскапик, иммунофлюорисцент усуллар; - ҳужайра культураларида вирусларни ўстириш ва ажратиб олиш; - ривожланаётган товуқ эмбирионида вирусларни ўстириш ва ажратиб олиш; - гемагглютинация реакцияси ёрдамида вирусларни аниқлаш; - серологик реакциялар, анъанавий серологик реакциялар (КБР,ПР, НР) билан бир қаторда замоновий (ИФА, РИУ, иммунблотинг) усуллар; -молекуляр-генетик текшириш усуллари- молекуляр гибридизация (МГ) ва полимераза занжирли реакция (ПЗР). Асосан вирусларни лаборатория шароитида ажратиб олишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: сезгир лаборатория ҳайвонларга юқтириш, ривожланувчи товуқ эмбрионида ва ҳужайра культурасида ўстириш. Хулоса: Вирусологияда қўлланиладиган текширув усулларини ўргандик. Натижа: Биз вирусологияда қўлланиладиган текширув усулларини ўргандик. 39. Вирус сақловчи материалларни хужайра культура ва 8-10 кунлик кунлик товуқ эмбрионига юқтириш Номи:Товуқ эмбрионига вирусли материални юқтириш. Мақсад:Товуқ эмбрионига вирусли материални юқтириш техникасини ўрганиш Иш тартиби Товуқ тухумини хаволи камера устидаги пўстлоғи 70 %ли спирт билан тозаланалади, алангада қиздирилади. Кейин 2 %ли йод билан суртилади. 70 %ли спирт билан тозаланади оловда қиздирилади. Товуқ пўстлоғини стерил қайчи ёки скальпел билан кесилади. Шприц нинаси билан 0,1- 0,2 мл вирусли материал хаво камераси чегарасидан 2-3 мм чуқурликда юборилади, тухум қия холатда тутилади. Тухум пўчоғидаги тешилган жойга эритилган парафин қўйилади. (тухум тик турган холда)Тухумга белги қўйилиб термостатга 48-72 соат қўйилади. 72 соатдан кейин тухум спирт билан артилади, 2 % ли йод билан тозаланади, қайчи билан хаво камераси атрофи бўйлаб чизилган белгининг юқорисидан пўчоғи кесилади.( қия ушланган холда) Пўчоқ олиниб секин уни пардаси хам олинади ва хорион-аллантоис пардасини юқтирилган жойда оқимтир шикастланган ўчоқ (пилакчалар,оролчалар) бор йўқлиги текширилади.Пастер пипеткаси билан хорион-аллантоис пардасини қон томири кам бўлган жойда тешилади ва аллантоис суюқлиги сўриб олинади.Петри косачасига тўнтарилиб, зарарланган жойдаги вирус текширилади. Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling