Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Вирусларни морфологияси структураси
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вирусларни химиявий таркиби.
Вирусларни морфологияси структураси.
Вирусларни шакли жиҳатидан бир неча группаларга бўлинади: 1.Шарсимон-грипп, парагрипп, япон эцефалит вируслари ва бошқа вируслар. 2.Таёқчасимон-тамаки барги касаллигини чақирувчи вирус, картошкада касаллик чақирувчи вирус. 3. Ипсимон-грипп вируси. 4. Ўқсимон- қутириш касаллиги вируси. 5. Кўпайган формада-чинчечак вируси. 6.Сперматозоид шаклидаги вируслар-бактериофаглар ва тубан ўсимликларда яшайдиган вируслар. Вирусларнинг катта кичиклигига ва турли шаклга эга бўлишидан қаътий назар уларни тузилишида иккита асосий компонент қатнашади нуклеин кислотаси ва оқсил. Нуклеин кислотаси ва ташқи томонидан оқсил парда ўраб туради ва бу“капсид” деб аталади ёки нуклеин кислотаси билан бирикиб нуклеокапсидни хосил қилади. Баъзи холларда вирус фақат нуклеин кислотаси билан оқсилдан иборат бўлиб, “яланғоч” вирус деб аталади (буларга тамаки барги касаллигини вируси, аденовируслар киради), иккинчи хил вируслар ёпқич қаватли, яъни устки томондан яна бир оқсил қават бўлиши мумкин, буни суперкапсидли ёки мураккаб тузилишли вируслар деб аталади. Вирусларни химиявий таркиби. Вирусларни тузилишига қараб уларнинг химиявий таркиби ҳам ўзгаради. Оддий тузилишга эга бўлган вирусларнинг таркибига нуклеопротеинлар, нуклеокапсид, нуклеин кислотаси билан (РНК-ДНК) ва унинг ўраб турувчи оқсиллардан иборатдир. Мураккаб тузилишига эга бўлган вирусларни химиявий таркиби юқорида кўрсатилгандан ташқари суперкапсид маҳсулотлари оқсил, ёғ, углеводлар ва ферментлардан иборат бўлади. Буларни асосий келиб чиқиши ҳужайра маҳсулотларига ўхшайди. Вирусларнинг нуклеин кислоталари ҳамма тирик организмларда 2 типдаги нуклеин кислоталари бўлиб, ДНК ва РНК. ДНК икки ипли молекулада бўлиб, РНК бир иплидир. Вирусларда эса бошқа ҳайвонларнинг нуклеин кислоталардан фарқ қилиб, фақат РНК ёки ДНК сақлаши мумкин. Улардаги ДНК ва РНК бир ипли ёки икки ипли думалоқ ва линейли бўлиши мумкин. Вирус оқсиллари 50 дан 90% гача бўлиб, 2 типдаги оқсиллар учрайди. 1. Структура оқсиллари. 2. Структурага тааллуқли бўлган оқсиллар. Структура оқсилларига 1. Капсид оқсиллари. 2.Суперкапсид оқсиллари(гликопротеид). Структурага тааллуқли бўлган оқсилларга РНК ва ДНК молекулаларини синтезида қатнашувчи ферментлар. 1. Оқсил регуляторлар. 2.Вирус ферментлари киради. Ёғлар асосан мураккаб тузилишга эга бўлган вирусларда учрайди 1,5-57% бўлиши мумкин. РНК ташувчи вирусларда ёғлар 15- дан 35% қуруқ вазнини ташкил қилади. Углеводлар умумий вируснинг қуруқ оғирлигини 10-13% ташкил қилади. Гликопротеид кўринишида учрайди. Хужайин ҳужайраси мембранаси таркибига ўхшайди. Баъзи бир вирусларда ферментлар топилган. Мана шу ферментлар ёрдамида вируслар ҳужайранинг юзасига ёпишиши ва унинг ичига кириш мумкин. Бундай ферментларга гемаглютинин, нейраминидаза, транскриптаза ва бошқалар киради. Вирусларнинг ферментлари икки группага бўлинади: Биринчи группасига вирион таркибида учрайдиган ферментлар, иккинчи группасига эса вирусларнинг ҳужайрада кўпайиш жараёнида ишлаб чиқарилади. 37. Вирусларни кўпайиши481-486 38. Вирусларни лаборатория шароитида ўстириб олиш усуллари Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling