Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet28/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Физик усули.
а)Виньян Веньйон усули. Бунда Петри косачасига Китта-Тарроци ёки Вильсен Блер озиқ муҳитлари солиниб текширилаётган материал экилади ва сувли хаммомда эритилиб 40°-50° хароратгача совутилади. Сўнгра текширилаётган материалли озиқ мухит Пастер пипеткаларига сўриб олинади, кейин эса пипетканинг учлари кавшарланади, белги қўйилади ва эксикаторга жойлаб 2-3 кунга термостатга қўйилади.
б) Ёнар шам усулида махсус эксикатордан фойдаланилади, эксикатор 2 қисмдан тор ва кенг кисмлардан иборат.1 қисм 2 қисмдан махсус сеткалар билан ажралган. Кенг қисмга анаэроб микроорганизмлар экилган Петри косачаларга Белги қўйилади ва Эксикаторга жойлаштирилади ва сеткалар ўртасига ёнаётган шам қўйилади. Эксикатор оғзи беркитиб парафин (глицирин) билан кавшарланади. Унда кислород тугаб шам ўчгандан сўнг эксикаторда кислородсиз шароит вужудга келади.
в) Целафан халтача усули. Бу усул бизнинг кафедрамиз ходимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тешиксиз қалин целофан халтачага анаэроб микрооорганизмлар экилган Петри косачалари жойлаштирилади, халтачага табиий газ солинади (3 марта) сиқиб чиқарилади, бунда газ кислородни сиқиб чиқаради, халта оғзи зич қилиб боғланади ва 37С термостатда қолдирилади.
Текширилаётган материал озиқ муҳитларига экилгандан кейин пробиркалар ёки Петри косачалари анаэростатларга жойлаштирилади ва насос ёрдамида ичидаги хаво тортиб олинади, натижада вакуум хосил булади.

34. Анаэроб микроорганизмларга шароит яратишнинг биологик усули


Биологик (Фортнер) усули. Петри косачасига қалин қилиб, ўзида 1-2 процент глюкоза сақланган 5 процентли қонли агар солинади. Озиқ муҳит ўртасидан стерил скальпел ёрдамида қирқилади, натижада озиқ муҳит 2 га ажралади ва термостатда яхшилаб куритилади, чунки сув томчилари орқали аэроб ва анаэроб микроорганизмлар аралашиб кетиши мумкин. Озиқ муҳитнинг бир қисмига аэроб микроорганизмларнинг культураси, иккинчи қисмига анаэроб микроорганизмлар экилади ва Петри косачаси ёпилади. Ичкарига ташқи муҳитдан кислород тушмаслиги учун Петри косачасининг бўш оралиғи лейкопластер ёки пахта ва парафин билан яхшилаб бекитилади. 2-3 кунга термостатга қўйилади.

35. Анаэроб микроорганизмларга шароит яратишнинг кимёвий усули



Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling