Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Микроорганизмларга қуритишнинг таъсири


Download 347.06 Kb.
bet34/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Микроорганизмларга қуритишнинг таъсири.
Микроорганизмларни таъсир этадиган физикавий факторлар ҳақида сўзлаганда қуритишнинг таъсирини ҳам айтиш керак. Микроб нормал яшаши учун унга маълум миқдорда намлик керак. Микроорганизм сувсиз қоққуруқшароитга тушиб қолса унинг танасидаги сув камаяди ва протоплазмаси қақрайди ва натижада микроб ҳужайрасида ҳаётий процесслар сустлашади сўнгра эса яшаш фаолияти тўхтайди. Қуруқликнинг микробларга зарарли таъсир этишига асосланиб турли овқат маҳсулотларини ва ҳашакларни узоқ сақлаш учун уларни қуритиш расм бўлган. Қуритилган олма, ўрик,узум, нок ва бошқа маҳсулотларда микроорганизм ўсиб кўпая олмайди, чунки қуритилган маҳсулотларда микроб ўзига керакли сув топа олмасдан аксинча ўз ҳужайрасидаги сувни йўқотиб натижада ўлади ва қуритилган маҳсулот бузилмасдан узоқ сақланади. Овқат маҳсулотларини ва бошқа нарсаларни қуритиб сақлашқадим замонлардан бери маълум бўлса ҳам у вақтларда бу усуллар фан орқали асосланмаган эди. Хозирда эса бу усуллар фан асосида қўлланилмоқда. Кўпчилик микроорганилмар қуритиш таъсирига чидамли бўлиб, маълум вақтларгача ўлмасдан сақланиши мумкин. Масалан: Вабо вибриони қуритиш таъсирида 2 кунгача,шигеллалар 7 кунгача, ўлат таёқчаси 8, дифтерия 30,қорин тифи 70, стафилококклар ва сил микобактерияларни 90 кунгача тирик сақланиши мумкин. Сил таёқкчаси микроорганизми қуриган балғамда 10 ойгача, куйдирги касаллиги бацилласи споралари 10 йилгача, замбуруғларни баъзилари 20 йилгача сақланиши мумкин. Агар микроб культурасини вакуумда совуқшароитда тезлик билан қуритилса ва буни ҳавосиз жойда сақланса у узоқ вақт тирик туради. Масалан, одатда қуритилишга жуда чидамсиз бўлиб 1-2 кунда ўлиб қоладиган микроблардан гонококк культурасини ана шу усулда қуритилиб сақланса улар бир неча ой тирик туриши мумкин. Смикробиология соҳасида кейинги йилларда микроб культурасини сақлаш учун шу усулдан фойдаланилмоқда. Қутириш таъсирида бактериялар оқсиллари денатурацияси ва цитоплазмасининг сувсизланиши кузатилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини консервалашда сублимация методидан фойдаланилади. Бунда озиқ-овқатларни сақланиши 2 йил ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Сублимацион қуритишда қандлар, витаминлар, ферментлар ва бошқа компонентларни сақланиб қолиши таъминланади. Вакуумда паст ҳароратда қуритиш таъсирида айрим микроорганизмлар ўлмасдан қолиши мумкин. Бу метод эсма сил касаллигига қарши қўлланиладиган тирик вакцина, тоун, туляремия, бруцеллёз, грипп ва бошқа касалликларга қарши узоқ муддатли ва стабил вакциналар ишлаб чиқариш культураларини сақлашда ишлатилади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling