Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet42/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Лимфогранулематозларни лимфатик тугунларнинг ўсмасимон ўсишлари билан кечадиган касаллик даволашда дегранол, нитрамин, винбластин, эндоксан ва бошқалар ишлатиш тавсия этилади. Ўткир ва сурункали лейкозларда эса допан, миелосан (милеран) 6-меркаптопурин, метатрексат, винкристин фолиев кислотаси аналоглари қўлланилади. Юқорида айтилган препаратлар ёнаки таъсир қилиши мумкин. Масалан: пасайтириши соғлом ҳужайраларни мутациясини чақириш мумкин.
Умуман олганда киметерапевтик препарат организм юборилганда кучли ва етарли булиши лозим. Бу киметерапевтик препаратларни сифатини белгиловчи индексни 1 бўлиб Эрлих таклиф килди.

51. Микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлиги аниқлаш усуллари


Номи: Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини агарда диско – диффузия усулида аниqлаш.
Маqсад:Qоg’оз дисклар усули ёрдамида микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини аниqлаш.
Амалий иш
Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини агарда диск -диффузия усулида аниqлаш учун стерил ҳолдаги Петри косачасига 10 мл миqдорда, ҳар бир микробни талабига мос бo’лган эритилган агар алоҳида -алоҳида qo’йилади. Худди шундай эритилган ва 45°С гача совутилган 10 мл агарнинг ҳар бирига алоҳида текширилаётган культура ва эталон штаммлардан экилади. Шундай qилиб, ҳар бир Петри косачасига маълум таркибга эга бo’лган агарлардан икки qатлам qилиб qуйилади: пастки qатлам -микроб экилмаган, устки qатлам - текширилаётган ва эталон штаммлар экилган (алоҳида косачаларда) qатлам.
Иккинчи qатламдаги эритилган агарга экилган микроб суспензияси, ҳар бир штаммнинг бир суткалик культурасидан алохида - алоҳида тайёрланган. Бунинг учун ҳар бир культурадан физиологик эритмада 1 млд ли (аралашма) илинма (взвес) тайёрланиб, o’н баробар суюлтириб ва агарга шундай миqдорда qo’шилади, улар бир текисда o’сиб чиqиши, антибиотикларни таъсир qилганлиги доира бo’йича кo’риниб турадиган бo’лсин.
Петри косачасига qуйилган агар qотганидан сo’нг, унинг устки юзасига стерил пинцет ёрдамида антибиотикли дискларни 1 хил оралиqда жойлаштирилади (ҳар бир косачада 7-8 тадан ортиq диск бo’лмаслиги керак). Культуралар экилган дискли Петри косачалари термостатда, 37°С да 18-24 соат давомида инкубация qилинди. Натижа ҳар бир антибиотикли диск атрофида микробларнинг o’сиши тo’хтаган жойнинг диаметрини линейка ва штангециркул ёрдамида o’лчаб аниqланади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling