Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антибластом препаратлари.
Синтетик препаратлар: ПАСК. Тибон, фтивазид, изониазид, этионамиз, циклосерин, самозид, ментазия, ларусан, этоксия сульфонин, юглон, кризанол ва бошқа препаратлар сил касаллиги билан касалланган беморларни даволашда ишлатилади. Антибактериал препаратларга яъни эффектив таъсир қилувчи препаратларга хиноксидин, диоксидин ва бошқа препаратларни мисол қилишимиз мумкин.
Вирусларга қарши ишлатиладиган препаратлар. Вирусли касалликларни химиятерапевтик препаратлар билан даволаш жуда оғир ва актуал масала бўлиб қолмоқда. Хозирги пайтда кўпчилик вирусли инфекцияларни даволашда даволаш моддалари йўқ. Вирусли касалликларни даволаш ва олдини олишда интерферон препарати жуда эффектив препарат ҳисобланади. 1957 йилда Л. Айзекс ва И. Линдеман томонидан кашф қилинган бўлиб, экзоген интерфероннни қисман тозаланган ва концентирланган ҳолатда инсон лейкоцитларидан олинади. Организмни стимуляцияси учун ва шахсий интерферон хосил қилиш учун интерферогенлардан стоталан, илеин, синтетик поли нуклеотидлар, Полиониоллар, аминотиоллар, полисахаридлар, оддий рибонуклеин кислоталар, замбуруғлар, бактериялар, микоплазм фаг ва реовируслар ишлатилади. Интерферон мази пуфакчали ўраб олувчичи температкиларни оддий герпес ва бошқа тери шиллиқ қаватлари вирусли инфекцияларини даволашда кенг қўлланилмоқда. Баъзи бир вирусли инфекцияларни даволашда дезоксирибонуклеаза, рибонуклеаза ишлатилади. Улар эса юқумли агентларни олиб юрувчи функциясини бажарувчи вирус нуклеин кислоталарни зарарлантиради. Аденовируслар келтириб чиқарадиган герпетик кератитни даволашда дезоксирибонуклеазалар бемор конюктивасига кўзнинг бириктирувчи пардаси томизилиб юқори даражали эффектларга эришилмоқда. Бирок нуклеазалар ҳамма вақт ҳам терапевтик эффект бера олмайди, чунки вирус нуклеин кислоталари фермент таъсиридан оқсил қаватлари ёрдамида ҳимояланади. Антибластом препаратлари. Ўсмаларга қарши кимётерапевтик препаратлардан фойдаланиш ҳам бир қанча қийинчиликлар келтириб чиқаради. Ўсмаларга қарши препаратларга азотипритлар дегранол, хлорметин, допон, эмбихин, новоэмбихин, мелфалсин, эндоксан, циклофасфан ди-триэтиленаминлар, диэпоксидлар, антиметоболитлар, антипуринлар, антипиридинлар гормон ва бошқалар қўлланилмоқда. Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling