Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Қуритиш стерилизатори (Пастер печи, қуритиш шкафи)


Download 347.06 Kb.
bet39/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Қуритиш стерилизатори (Пастер печи, қуритиш шкафи) икки қаватли темир шкаф шаклида бўлиб, асбестдан қилинган ёки шишасимон теплоизоляция, электроиситгич ва хароратни назорат қилиб турувчи мослама теплорегулятор билан таъминланган. У 160-200°C температурада шиша, металл ва чинни предметлар ва иссиққа чидамли моддалар (талк, оқ мой, рух оксиди)ни, шунингдек, минерал ва ўсимлик мойлари, ёғлар, ланолин (қўй юнгини ювганда чиқадиган сарғиш қуюқ мой)лар, вазелин ва мумларни стерилизация қилишга мўлжалланган.

50. Химиотерапевтик препаратлар ва уларнинг турлари


Антибиотиклар (лат. Антибиоcа – бактерияларга қарши модда)- турли организмлар: замбуруғлар, бактерияларда, шунингдек ҳайвон ва ўсимлик организмининг ҳужайраларида ишланиб чиқадиган ва микробларни кўпайишини тўхтатадиган ёки уларни ҳалок қиладиган моддалардир. Баъзи микроорганизмларнинг яшаш фаолиятига бошқа микроорганизмларнинг тўсқинлик қилишини биринчи бўлиб И.И.Мечников аниқлаган эди: у даволаш мақсадлари учун микроорганизмларни ана шу хоссасидан фойдаланишни, жумладан ичакдаги зарарли чиритувчи бактерияларнинг фаолиятини тўхтатитш учун сут кислота таёқчаларини простокваша билан истеъмол қилишини таклиф этди.
1871 –1872 йтлларда В.А. Манассеин ва А.Т.Полотебнов биринчи бўлиб Пениcиллиум замбуруғи маҳсулотларини даволаш хоссаларидан фойдаланганлар. 1929 йилдагина антибиотикларни ўрганила бошланди ва шу йили А. Флеминг Пениcиллиум нототум замбуруғини бульондаги культураси фильтрати антибактериали таъсир этишини исбот қилди. 1940 йилда Э. Чейн ва Г.Флори пенициллин препаратини олишди. 1942 йилда эса Э.В. Ермольева Пениcиллиум cрустосум дан пенциллин тайёрлади. Антибиотиклар медицина ишлаб чиқаришда махсус усуллар ёрдамида олинмоқда. Хозиргача 6000 дан ортиқ антибиотиклар мавжуд бўлиб, шулардан 60 дан ортиғи тиббиётда кенг қўланилмоқда. Антибиотикларни активлиги халқаро бирликларда кўрсатилади. Масалан пенциллин антибоитикичини 1 таъсир биринчи (ТБ) (оксофорд бирлиги) учун шу препаратни стафилоокк этолон штаммини ўсишини тўхтатиб қўювчи энг кам миқдори олинган. Пенциллинни таъсир бирлиги 0,6 мкг тоза химиявий кристал тузига тўғри келади. Бензилпенициллинни натрийли тузида 1 мг-1667 таъсир бирлиги бўлса, калийли тузида 1 мг-1600 таъсир бирлиги бордир. Қуруқ ёки суюқликдаги антибиотикларнинг миқдори 1 гр қуруқ моддадаги ёки 1 мл суюқликдаги актив модданинг микроорганизми билан ўлчанади. Антибоитиклар келиб чиқишига кимёвий таркибига микроорганизмларга таъсир қилиш хусусиятига ва таъсир қилиш доирасига қараб классификцияланади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling