Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Оғиз бўшлиғи микрофлораси


Download 347.06 Kb.
bet45/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Оғиз бўшлиғи микрофлораси.
Оғиз бўшлиғида микроорганизмлар учун яхшигина шароитлар мавжуд. Сўлак микроблар учун муҳим озуқа субстрати ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу ердаги микроорганизмларнинг турлари хилма хилдир. Оғиз бўшлиғи нормал микрофлорасида бир неча юз турдаги микроорганизмлар мавжуд бўлиб, улар бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва содда жониворлардан иборат. Оғиз бўшлиғи микроблари орасида аутохон ва аллохтон турлари ва ташқи муҳитдан тушган микрофлора учрайди. Аллохтон микроб турлари бу хўжайиннинг бошқа биотопларидан келиб қолган иммигрантлардир. Аутохтон микрофлора облигат ва тарнзиторга бўлинади. Транзитор микрофлоранинг таркибида патоген ёки шартли патоген бактериялар учрайди. Тиш налетининг таркибига кирувчи бактериялар.
Оғиз бўшлиғи микрофлорасига коклардан стрепто пептококклар, нейсериялар ва вейлонеллалар, таёқчалардан бифидо, лакто, корине, укузобактериялар, бактериоидлар, лептотрихлар, порфиромонаслар, спирохеталардан эса лептоспиралар, Treponema pallidum лар ва бореллиялар хосдир. Оғиз бўшлиғида микопоалзмалар ҳам учрайдим.
Ошқозон микрофлораси.
Ушбу биотопга келиб тушадиган кўпчилик микроорганизмлар НСЕ таъсирида нобуд бўладилар. Шунинг учун ҳам кам миқдорда микроорганизмлар мавжуд. Бор бўлган микроорганизмлар асосини эса кислотага чидамли микроорганизмлар лактобактериялар, ачитқилар ва бошқалар ташкил этади.
Ингичка ичак микрофлораси
Бу микрофлорада ҳам микроорганизмлар миқдори камчиликни ташкил этиб, уларнинг асоси лактобактериялар ва бактериодлардан таркиб топган.
Йўғон ичак микрофлораси:
Жуда хилма хил бошқа барча биотоплар билан таққослаганда турларнинг сони ва аниқланадиган микроблар миқдори бўйича ҳам жуда бой 1 г фекалийда 1 млрд. дан бир неча 100 млрд гача микроб аниқланади. Сон жиҳатдан бифидо, лактобактериялар, бактериодлар вейллюнеллалар клостридиялар пептококклар каби анаэроб бактериялар ушбу биотопнинг 96-99% ини ташкил қилади. Аэроб ва факультатив анаэроб микроорганизмлар ушбу биотопнинг 1-4% ини ташкил этиб, улар энтеробактериялар, стафилококклар, стрептококклар авлоди ачитқисимон замбуруғлари ва бошқалардан иборат. Ичак микрофлорасинининг таркиби инсонннинг ҳаёти мобайнида ўзгариб боради. Она сути билан боқилаётган чақалоқларнинг ичагига ўтилган захотиёқ бифидум флора ривожланади. Бифидумфлора туғилгандан 5-6 кун ичида шаклланиб соғлом гўдак микробиоценозининг асоси бўлиб қолади. Ушбу микроорганизмларнинг 1г фекалийдаги миқдори 1-10 млрд ни таўкил этади. Бифидумфлоранинг ривожланиши кўкрак сутида бўладиган моддаларни стимуллайди. Сунъий боқилаётган болаларда шунингдек чала туғилган ва заиф болаларда бифидум флоранинг шаклланиши анча вақтгача кечикади. Уларнинг ичак микробиоценозида ичак таёқчалари энтерококклар стафилооккоклар деярли бир хил миқдорда бўлади. Бундай болалар болаларга кўпроқ ичак касалликларига чалинадилар.
Болалар сигир сутига ўтказилганда Гр анаэроблар пайдо бўлади энтеробактериялар ва коккларнинг сони ошиб кетади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling