Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Нафас йўллари микрофлораси


Download 347.06 Kb.
bet46/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Нафас йўллари микрофлораси.
Олинаётган ҳаводаги микроорганизмларнинг кўпгина қисми бурун бўшлиғида ушланиб қолади ва маълум вақтдан сўнг у ерда нобуд бўладилар. Буруннинг хусусий микрофлорасига стафилоокколар, дифтероидлар, нейссериялар киради. Айрим одамларда тоуннинг шиллиқ қаватида доимий тарзда шартли патоген олтинранг стафилококклар аниқланади. Бу ҳодиса резидент ташувчанлик сифатида баҳоланади. Трахея ва бронхларнинг шиллиқ қаватлари шунингдек ўпка паренхимаси майда бронхлар ва альвеолалар стерилдир.
Кўз конъюнктиваси микрофлораси:
Микробларга бой эмас чунки кўз ёши суюқлигининг бактерицид хусусияти кўпчилик микроорганизмларни нобуд қилади. Ушбу биотопнинг доимий намоёндалари коринебактериялар ҳисобланади. Кўп холларда бу биотопда стафилококклар ва зотилжам стрептококклари ҳам учрайди.
Сийдик таносил системаси микрофлораси.
Буйраклар сийдик йўллари ва сийдик қопидаги сийдик стерилдир. Уретранинг қуйи қисмида спора хосил қилмайдиган анаэроблар пептококклар, пептострептококклар ва бактериодлар учрайди. Кўп холларда коринебактериялар, микобактериялар ва ичак табиати Гр бактериялар ҳам аниқланади. Ташқи жинсий органларда микобактериялар, сапрофит Treponema pallidum лар,шунингдек стафилоококклар ва микоплазмалар ҳам учрайди.
Қин микрофлораси.
Янги туғилган қизалоқларнинг қин микрофлораси туғилганидан 12-24 соатдан кейин шаклланади. Ва олдин сут ачитқи бактерияларидан таркиб топган бўлади. Кейинчалик қин микробиоценозига энтерококклар, стрептококклар, стафилоокклар, коринебактериялар қўшилади. Балоғат ёшига етиши билан додерлайн таёқчалари ривожланади. Бачадон бўшлиғи стерил. Менструал цикл вақтида муҳитнинг ишқорий томонга ўзгариши боис микроорганизмлар кўпайиб кетади коккларнинг миқдори кескин ортади. Ҳомиладорлик бу микрофдлорага ижобий таъсир кўрсатса, абортлар эса аксинча микрофлоранинг кескин бузилишига ва эндоген инфекциянинг ривожланишига сабаб бўлади.
Одам танаси нормал микрофлорасининг миқдор ва сифат жиҳатдан бузилишига дисбактериоз деб аталадли. Масалан ичак дисбактериозида микроорганизмларнинг бир бирига нисбатан бузилиб бифидобактериялар сони кескин қисқаради ва стафилоокколар, гемолитик стрептококклар сони кўпайиб кетади. Дисбактериознинг асоратлари токсикоинфекциялар, диспенсиялар, пневмониялар, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва бошқалар.
Табиатда микробларнинг ҳаёти доимо ташқи муҳит билан ўзаро алоқада бўлиб туради: бу факторлар уларнинг ҳаётий фаолиятига маълум таъсир кўрсатади. Бу факторлар ғоятда хилма-хилдир: микробларнинг турли туманлигича ва ташқи муҳитдаги турли шароитга ниҳоят даражада мосланганлигига сабаб ҳам шудир. Микроорганизмларни ҳаёт фаолиятига таъсир этадиган ташқи муҳит факторлари уч группага: физик, кимёвий ва биологик факторларга бўлинади.

56. Юқумли касалликлар ва уларни соматик касалликлардан фарқи


57. Юқумли касаллик юқиш йўллари ва босқичлари
Инфекция кузгатувчининг манбаи одам ва хайвонлар хисобланади. Келиб чиккан манбаларига караб хамма инфекцион касалликлар 2 группага булинади:
1 Антропонозлар — инфекция манбаи одам.
2.Зоонозлар —инфекция манбаи хайвонлар. Инфекция қўзгатувчисининг утиш механизми хар кайси турдаги микроорганизмлар учун хар хил булиб, микроорганизмнинг касал организмида жойлашганига ва чикиш йулларига караб фаркланади.
Инфекциянинг юқиши турт хил йул билан боради;
1) оғиз оркали -овқат, сув билан юқади (дизентерия, қорин тифи, вабо).
2) Хаво томчилари орқали қўзгатувчилар нафас йулларида жойлашадилар (грипп, қоқшол).
3)Трансмиссив йул билан -қўзғатувчи қонда булиб, консурувчи хашаротлар орқали утади.
4) Контакт йул билан:
а) Туғридан тўғри контакт йўли билан. Масалан, венерик касалликлар.
б)Туғри бўлмаган йўллар билан — ифлосланган буюмлар оркали. Масалан, дизентерия.
Инфекцион касалликларнинг келиб чиқишида қўзғатувчининг кириш жойи катта аҳамиятга эга. Инфекциянинг кириш эшиги бу хўжайин организмидаги органлар ва тўқималар хисобланиб, шулар оркали патоген микроорганизмлар киради. Масалан, корин тифининг қўзгатувчиси оғизоркали юққандагина касаллик чақиради. Агар бу микроорганизмлар ўзга йўлдан кирса касаллик қўзғатмайдилар. Баъзи микроорганизмлар организмга ҳар хил йўллар билан юкади. Бу вақтда кириш эшиги клиник ўтишнинг формаларини белгилайди (тери формаси, ўпка формаси, ичак формаси), (масалан, тоун, туляремия, сибирь яраси).

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling