Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Серологик реакцияларга
- Биологик усул.
- 4.Аллергик усул
- Фагоцитоз қилувчи ҳужайралар.
3.Серологик усул- Serum лот зардоб деган маънони англатади.
Бемордан ашё сифатида қон олинади. Сўнгра қондан зардоб ажратиб олинади ва шу зардоб билан серологик реакциялар ўтказилади. Серологик реакцияларга: Аглютинация(АР) реакциялари.2.Преципитация(ПР) реакциялари.3.Комплиментни боғлаш реакциялари(КБР).4.Иммунофермент анализ (ИФА) реакцияси.5.Иммунофлюресенция (ИФР) реакцияси.6.Кумбс реакцияси..7.Билвосита гемаглютинация.(БГАР)реакциялари киради. Биологик усул. 1. Ашё лабораторияга келтирилади. 2.Лаборатория хайвонларига (сичқон, каламуш, денгиз чўчқаси, куён, ит, мушук, маймун) тегишли усуллар ёрдамида инфекция юқтирилади. 3.Хайвонларга оғиз, нафас йўллари тери остига, қорин ости сохасига киритилади. Маълум вақтдан кейин хайвонлардаги ўзгаришлари текширилади. Ўчоққа тамға, буюм ойначаси суқиб олиниб, қуритиб ўрганилади. 4.Аллергик усул:Одам танасида маълум бир жойига маълум миқдорда аллерген киритилади, маълум вактдан кейин ўзгаришлар кузатилади. Олинган натижаларга қараб ташхис қўйилади. 59. Серологик ташхис усуллари ва мохияти 201 betdan 60. Иммунитет хакида тушунча ва турлари 151 61. Иммун хужайралар (Т ва В лимфоцитлар) 175-180 62. Фагоцитоз хакида тушунча, босқичлари Фагоцитоз қилувчи ҳужайралар. Фагоцитоз - қадимий ҳимоя омиллардан бири бўлиб, организмга тушган патоген микроорганизмлар ёки бошқа антигенларни фагоцитлар (юнон, пъагос-еб куювчи, цит-ҳужайра) томонидан тезда қамраб олиб уларни парчалаб йўқ қилишдир. 1883 йили рус олими И.И. Мечников биринчи бўлиб қон ва тўқималарда организмни тозалаб фагоцитоз қилувчи ҳужайралар бирлигини аниқлаб, ҳужайравий иммунитет назариясига асос солгани учун 1908 йили, гуморал иммунитет назариясини яратган олим П. Эрлих билан бирга Нобель мукофотига сазовор бўлган. Фагоцитоз бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали содда ҳайвонларга хос бўлиб, уларда озиқланиш, юқори тузилган ҳайвонларда эса ҳимоя вазифасини бажариши тасдиқланган. Барча фагоцитоз қилувчи ҳужайраларни И.И. Мечников микрофаг ва макрофагларга бўлади. Микрофагларга нейтрафил, эозинол ва базофиллардан ташкил топган қоннинг полиморф ўзакли гранулоцитлари; макрофагларга эса организмнинг ҳар хил тўқимаси ҳужайралари (бириктирувчи тўқима, жигарнинг Купфер ҳужайралари, ўпка ва талоқ ҳужайралари, қон томир эндотелийлари ва бошқалар), қон моноцитлари ва уларнинг кўмик ўтмишдошлари (промоноцит ва монобласт) киради. Ҳамма фагоцитоз қилувчи ҳужайралар «мононуклеар фагоцитлар системаси» га киритилган. Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling