Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Микроорганизмларнинг антигенлари
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антителолалар
Микроорганизмларнинг антигенлари. Битта микроорганизмда бир неча хил тур ва типга хос антигенлар бўлади. Типга хос антигенлар бўйича бактериялар ҳар хил серологик вариантларга ёки сероварларга бўлинади. Бактерия ҳужайрасида соматик – О, хивчинли –Н, капсулали – К, экзо- ва эндотоксин таркибига кирадиган ва протектив антигенлар борлиги аниқланган.
Соматик – О –антиген, асосан, грамманфий бактериялар ҳужайра деворидаги гликолипид (ЛПС - липополисахарид) моддаси ёки эндотоксиннинг полисахарид қисмида жойлашган. О-антиген иссиққа чидамли, 1000С да қиздирилганда 1-2 сотгача чидайди, формалин ва этанол таъсирида ҳам парчаланмайди. 65. Антителолар ва уларнинг турлари АнтителолаларПлазматик ҳужайра ва -лимфоцитлар томонидан антиген таъсирида синтез қилиниб, шу антиген билан махсус бирлаша оладиган қон плазмаси оқсиллари (гликопротеинлар) га иммуноглобулинлар (Ig) ёки антителолар деб аталади. Электрофорездаги ҳаракатчанлиги бўйича улар гамма-глобулинлар гуруҳига мансуб. Тузилиши ва вазифалари бўйича одам ва бошқа умуртқалилар антителолалари бир хил, лекин антителоларнинг одамда 5 та синфи фарқланса, ҳар хил ҳайвонларда учтадан олтигача бўлиши мумкин.Антителолар 4 хил хусусиятга эга: махсуслик, валентлик, аффинитет ва авидлик. Антителолар махсуслиги – иммуноглобулинларнинг фақат гомологик антигенлар билан таъсирлаша олиши, яъни антиген детерминантлари (эпитоплар) га қарши антителоларда детерминантлар (паратоплар) мавжудлиги. Валентлик – антителонинг антигенни бириктириб олувчи фаол марказлари сони. Масалан, IgG – бивалент бўлса, IgМ-ўн валентли. Аффинитет, аффинлик (ингл. affinity мойиллик)- антитело паротипи тузилишининг антиген эпитопи тузилишига тўғри келиш даражаси, бунинг ҳисобига антиген-антитело бирикмасининг мустаҳкамлиги (авидлиги) таъминланади. Авидлик (лот.авидитас - очкўзлик) – паратоп ва эпитоп орасидаги боғнинг мустаҳкамлиги. Боғнинг кучи антителоларининг юқори аффинлиги билан белгиланади. Иммуноглобулин молекуласи Н (ингл.heavy - оғир) деб аталган икки оғир занжир (молекуляр массаси 55 кД) ва Л (ингл.light -енгил) деб юритиладиган икки занжирдан (молекуляр массаси 23 кД) тузилган. Ҳар бир полипептид занжир В ўзгарувчан (ингл.вариабле – ўзгарувчан) ва С ўзгармас (ингл. сonstant - доимий) қисмлардан иборат, электрон микроскопда шаклиY харфини эслатади. 66. Вакцинация ва вакциналарнинг турлари, ишлатилиши Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling