Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet7/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

3.Қон зардобини олиш. Лабораторияда текшириш учун олинган қон қуйилган стерил пробирка пахта докали тиқин билан беркитилади, кейин эса термостатга ёки сувли хаммомга (37Сда) 20-30 дақиқа қўйилади. Чунки, иссиқда қон ивиши ва тез қуйилиш хусусиятига эга. Қуйилиш пайтида қон қуйилмаси кўпинча пробирка деворига ёпишиб қолади. Шунинг учун стерил шиша таёқча ёки стерил Пастер пипеткаси ёрдамида айланма харакат қилиб, пробирка деворидан ажратилади, сўнг музлатгичга (қ4Сга) қўйилади, 3-4 соат давомида зардоб бутунлай ажралиб қолади ва уни Пастер пипеткаси ёрдамида сўриб олиш мумкин. Бу жараён давомида пипетканинг учи қон қуйилмасига тегмаслиги керак, чунки бунда зардобга эритроцитлар тушиб қолиш эхтимоли бор. Бундай хол рўй берса, унда зардоб 2000 айл мин центрифуга қилинади. Шунда қоннинг шаклли элементлари чўкмага тушади. Қонда, овқатлангач, липидлар миқдори кўпайиб кетади ва улар зардобга чиқиб, уни хиралаштиради. Бунинг олдини олиш учун қон бемор оч бўлганда олинади.
4.Орқа мия суюқлигини (ликвор) олиш. Бактериологик текширишлар учун асосан пункция ёки миянинг ошқозончаларини пункция қилиш ёрдамида орқа мия суюқлиги олинади. У антибактериал даволаш бошлангунча олиниши лозим. Орқа мия суюқлигини шифокор олиши шарт. Янги олинган ликвор нинасиз шприцнинг ўзидан спирт лампаси алангаси устида стерил центрифуга пробиркасига 1,2 мл миқдорида қуйилади. Уни текшириш учун дархол лабораторияга жўнатиш шарт. У ерда эса шу захоти ликвор совиб улгирмасидан текшириш мухимдир. Ликвор микросопда кўрилади ва махсус озиқ мухитларга экилиб, идентификацияланади.
5. Оғиз ва бурун бўшлиғидан ашё олиш. Оғиз бўшлиғидан ашё олишда беморнинг оч бўлишига эътибор берилади. Бунинг учун стерил пахта ёки қошиқча ёрдамида шиллиқ қават юзасидан ёки унинг зарарланган жойларидан, сўлак безларининг оғиз бўшлиғига очилган жойларидан, тилнинг юзасида, агар учраса ярачаларидан ашё олинади. Бурун бўшлиғидан ашё олишда, бурун тешиклари атрофидаги тери 70%ли этил спирти билан хўлланган пахта билан артилади. Кейин бўшлиқ ичига стерил пахта тампон киритилиб, унинг деворларида шилимшиқ олинади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling