1-Оралиқ назорат саволлари
1. Бактериологик лаборатория тузилиши
Номи: Бактериологик лаборатория таркиби.
Максад:Бактериологик лаборатория таркиби, тузилиши, иш тартиби билан танишиш.
Иш тартиби
1.Стерил хона: Бу хонада музлатгич, бактериоцид лампа, стерил идишлар сақланадиган шкаф, стол бўлиб, бу хона хафтада икки марта хлорли эритма билан ювилади.
2.Озиқ мухитларни сақлаш хонаси: Бу хонада:
а) озиқ мухитлар сақланадиган шкаф,
б) Озиқ мухитлар порошок холида махсус идишларда ёруғлик тушмайдиган жойда сақланади,
в) бочкаларда дистилланган сув,
г) газ плитаси.
д) хар хил хажмдаги кострюлкалар,
е) тиббиёт тарозиси,
д) колбалар ва пробиркалар бўлади.
3.Стерилизация хонаси: Бу хонада идишларни стерилизация килинади.
а) ванна; б) кўлкоплар;в) бочкада дистилланган сув;г) хлорамин сақланадиган идиш бўлади.
4. Бокс хонаси. Бу ердака кафедра изланувчилари,клиник ординаторлари, магистрлар ёки илмий иш билан шуғулланаётган талабалар илмий иш қиладилар. Асосан хаво-томчи инфекциялари ва ичак инфекциялари текширилади.
Бокс асосан 3 хонадан иборат.
а) коридор (дахлиз),2) бокс олди хонаси, 3) бокс хонаси.
Ходимлар боксга киришдан олдин ўз халатларини ечиб, ишчи халатларни киядилар. Бу хонада бактериацид лампа ишлашдан 15 дақиқа олдин ёқиб қўйилади. Бу хона доимо хлорамин ва 70% ли спирт билан тозаланади. Бу хонада: 1) термостат 2)лабораториядаги зарур асбоб анжомлар 3) бактериацид лампа бўлади,4)центрифуга, 5)РН метрлар бўлади.
5.Иммунологик лаборатория хонаси. Бу хонада иммун жараёнлар кузатилади. Т ва В – лимфоцитлар (эритроцитларнинг иммунологик холати ўрганилиб) эритроцитлар, нейтрофилларнинг умумий миқдори аниқланади.
Натижа: Бактериологик лаборатория таркибини ўрганиб чиқдик.
Хулоса: Биз бактериологик лаборатория таркиби, ундаги асбоб анжомлар ва лабораторияда ишлаш тартиби билан танишиб чикдик.
2. Бактериологик лаборатория жихозлари ва уларнинг ишлатилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |