Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Вульва қин остонасидан ашё олиш
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижа
- Максад
- Микроскопда текшириш учун суртма(препаратлар)ни тайёрлаш.Материал олиш техникаси
- Суртма тайёрлаш
11.Вульва қин остонасидан ашё олиш. Бунинг учун стерил пахта тампон ёрдамида ажралаётган суюқлик олинади. Бортолиниев безларининг яллиғланиши кузатилганда у пункция қилинади. Без абцесси очилгач, йиринг стерил пахта тампон билан олинади. Қиндан текшириш учун ашё стерил пахта тампон ёрдамида, ойна ва кўтаргич қинга киритилгач, унинг орқа деворининг ёки шиллиқ қаватининг патологик ўзгарган жойларидан олинади. Экиш учун ашё мануал текшириш ўтказишдан олдин олиниши лозим.
Натижа:Ашё олиш қоидаларини ўргандик. Хулоса:Биз микробиологик текширишлар учун беморлардан ашё олиш қоидаларини ўргандик. 5. Суртма тайёрлаш техникаси Номи: Бактериологик суртма тайёрлаш техникаси. Максад: Бактериологик суртма тайёрлаш техникасини ўрганиш. Иш тартиби: Бактерияларни морфологиясини ўрганиш учун бактериялар культурасидан (тирик културасидан) суртма тайёрлаб, уни фиксация қилиб, анилин буёқлари билан бўялади.Микроскопда текшириш учун суртма(препаратлар)ни тайёрлаш.Материал олиш техникаси: Препарат тайёрлаш учун пробирки, колба ёки Петри косачасидан бактериологик қовузлоқ ёки стерил пипетка орқали текширилаётган материал олинади. Бактериал культурали пробирка чап қўлга, бактериологик қовузлоқ эса, ўнг қўлга олинади. Қовузлоқ горелка алангасида қизаргунга қадар қиздирилади. Пробирканинг тиқини ўнг қўлнинг IV,V бармоқлари билан кафтга сиқиб бураб, чиқариб олинади ва пробирка оғзининг четлари алангада бироз қиздирилади, қовузлоқ аста-секин пробирка ичига киритилади, ички деворга тегизилиб совутилади, сўнг аста ҳаракат қилиниб материал олинади. Шундан сўнг пробиркадан олиниб, яна проибрка четлари қиздирилиб, пробка билан бекитилади. Препарат тайёрлангандан сўнг қовузлоқ албатта спиртовка алангасида қиздирилиши лозим. Суюқ материални - пробиркадан ёки колбадан олиш учун пипеткадан фойдаланиш мумкин, бунда пипетка ўнг қўлда ушланади ва пипетка тешиги II - чи бармоқ билан беркитилиб турилади. Суртма тайёрлаш: Микроб культурасидан ва суюқ патологик материалдан суртма тайёрлаш. Бунинг учун бир томчи материал бактериал қовузлоқ ёрдамида буюм ойнасига томизилади, айланма харакат билан юпқа қилиб ёйилади.Қондан суртма тайёрлаш учун буюм ойнасининг чекка қисмига бир томчи қон томизилади. Унинг устига иккинчи яссиланган ойна 45°C ли бурчак остида жойлаштирилади ва қон томчиси суриб борилади. Кейин қоннинг ясси юзага тарқалиши кутиб турилади. Суртманинг қалинлиги суртмалар орасидаги бурчак ўткирлигига боғлиқ. Тўғри тайёрланган қон суртмаси қизғиш рангда бўлиб, буюм ойнасига бир хил қалинликда тарқалади. Препарат тайёрлаш учун ёғсизлантирилган буюм ойнасига бир томчи сув ёки натрий хлорнинг изотоник эритмаси томизилади ва унга қовузлоқ билан текширилаётган материал қўшилиб, қовузлоқ билан яхшилаб аралаштирилади, суртмани диаметри 1,0-1,5 см. бўлиши керак, агар суртма қалинлиги бир текисда бўлмаса, микроорганизмларни алоҳида-алоҳида ётган морфологик формалари кўринмайди. Агар текширилаётган материал суюқ муҳитда бўлса, у ҳолда уни қовузлоқ билан тўғридан тўғри буюм ойнасига томизилиб суртма тайёрланади. Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling