Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet27/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

б) Н2S учун реакция Бактерия культураси озиқ мухитга санчиб экилади. (устунчасимон) озиқ мухит таркибидаги Н2Sни аниқлаш учун зарур бўлган тузлар аралашмаси FeSO4, NaSO3 натрий сульфит, ёки натрий тиосульфат бўлса, озиқ мухитида лакмус қоғозининг энсиз тасмаси қизил рангга киради.
в) Индол учун реакция. Эрлих усули. Бактерия культураси бўлган пробиркага 2-3 мл эфир қўшилади, яхшилаб аралаштирилади. Кейин бир неча томчи Эрлих реактиви томизилади .индол бўлса пушти рангга бўялади.
2.Каталазани аниклаш учун реакция. Буюм ойначасига 1-3%ли H2O2 эритмасидан бир томчи томизилади ва уни устига ковузлоқ билан бактерия культураси қўйилади. Каталаза H2O2 ни H2O ва О2 гача парчалайди.

32. Бактерияларнинг суюқ ва қаттиқ озиқ мухитларда ўсиши


Микроорганизмларнинг суюқ озиқ муҳитларда ўсиши. Бунинг учун суюк озиқ муҳитларга ажратиб олинган соф культура экилади ва микроорганизмлар қуйидаги кўринишда ўсиши мумкин:

  1. Озиқ муҳити бир хилда лойқаланади, лекин озиқ-муҳитнинг ранги ўзгармайди ёки сувда эрувчи пигменти хисобига ранги ўзгаради. Бундай ўсиш шартли аэробларга кирувчи микроорганизмларга хосдир.

  2. Пробирка тубида ўсиш, яъни чўкма хосил қилиш. Бунда чўкма хар хил кўринишда бўлади. Чўкма устидаги озиқ муҳит ёки лойқа кўринишида бўлиши мумкин. Озиқ муҳит ва чўкманинг ранги микроорганизмни хосил киладиган пигментига боғлиқ. Агар микроорганизм пигмент хосил қилмаса, озиқ муҳит ўзгармайди., чўкма эса бундай холларда сарғиш ёки оқиш кулранг бўлади. Бундай ўсиш асосан анаэроб нафас олувчи микроорганизмларга хос.

3.Пробирка деворига ёпишиб ўсиши. Бунда озиқ муҳит ўзгармасдан қолади. Микроорганизмларнинг турига караб, деворга ёпишиб ўсган микроорганизмлар осон ёки қийин ажратиб олинади.
4.Озиқ муҳитнинг юзасида парда хосил қилиб ўсиши. Бунда парда хар хил кўринишда, қалинликда, холатда бўлиши мумкин. Уларнинг ва озиқ муҳитнинг ранги микроорганизмларининг пигментига боғлиқ. Бундай ўсиш асосан аэрофил микроорганизмларга хосдир.

33. Анаэроб микроорганизмларга шароит яратишнинг физик усули



Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling