Номи: Бактериологик лаборатория идишлари, асбоб анжомлари билан танишиш.
Максад: Бактериологик лаборатория идишлари, асбоб анжомлари билан ишлашни ўрганиш.
Иш тартиби
1.Бўёклар тўплами: унда фукцин, этил спирти, люголь йоди, иммерцион ёғ бўлади.
2.Петри косачаси: микроорганизмларни ўстиришда ишлатилади.Унда фильтр қоғоз, генциан бинафша шимдирилган қоғоз бўлади.
3.Буйраксимон тоғорача ва кўприкча: буюм ойначасидаги микроорганизмларни ювишда ишлатилади.
4.Штатив: хар-хил размердаги пробиркаларни ва қовузлоқларни қўйиш учун ишлатилади.
5.Буюм ойначаси: микроорганизмларни бўяш ва суртма тайёрлашда ишлатилади.
6.Қовузлоқ (бак петля): микроорганизмларни бўяшда ва озиқ мухитларга экишда ишлатилади.
7.Колбалар –.Уларнинг ичида дистилланган сув бўлади.
8.Спирт лампаси:–лаборатория асбобларига иш жараёнида хаводан микроб тушмаслиги учун стерилизация қилишда. фиксация қилишда, буюм ойначасига микроорганизмларни ёпиштириш каби вазифасини бажаради.
9.Пробиркалар: улар 5 хил бўлиб 1)от пробиркаси 2)оддий 3) препицитацион 4) агглютинаацион ва 5) центрифугал пробиркалар мавжуд.
10.Планшеталар: улар 2 хил: 1) 6 чукурчали, 2) 96 чукурчалик.
Иммунологик лабораторияда лизоцим активлигини аниқлаш ва қон зардоби таркибидаги ноъмалум антиген ва антителоларни аниқлашда ишлатилади.
11.Пастер пипеткалари:– хажм жихатидан хар хир бўлиб, маьлум миқдордаги ашёни озиқ мухитларга солишда ишлатилади.
Натижа:Бактериологик лаборатория идиш ва анжомлари билан танишдик.
Хулоса:Биз бактериологик лаборатория асбоб анжомлари, идишлари ва уларни ишлатишини, бир-биридан фарқланишни ўргандик.
3. Бактериологик лабораторияда ишлаш режим коидалари
Номи: Бактериологик лабораторияда эпидемияга карши режим қоидаси.
Максад: Эпидемияга карши режим қоидасини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |