6.Томоқдан ашё олиш. Бемор ёруғликка ўтқазилиб, оғзи катта очилади. Шпатель чап қўл ёрдамида оғизга киритилиб, тил ўзаги шундай босиладики, бунда шпательнинг оғизга киритилган томони, уни ушлаб турган томонидан анча паст бўлиши керак. Ўнг қўл ёрдамида стерил тампон эхтиёткорлик билан оғиз бўшлиғига киритилади. Халқумнинг орқа девори, томоқ безларидан шиллиқ олаётиб, шиллиқ қаватнинг кўриниб турган, ўзгарган жойларига эътибор берилади.
7.Қусуқ олиш. Қусуқ кенг бўғизли стерил шиша идишга 25-50 мл миқдорида олинади ва тоза қоғоз билан беркитилади. Қусуқ кўп бўлмаслиги мумкин, шунинг учун қусуқ қайси пайтида бўлишидан қатъий назар, дархол олиниши керак ва тезда лабораторияга юборилиши керак.
8.Ошқозон ювилган сувларни олиш. Кенг бўғизли стерил шиша идишларга ошқозон ювилган сувдан 50-100 мл миқдорда олиб, махкам беркитилади ва тезда лабораторияга юборилади.
Ошқозон албатта қайнатилган тоза сувда ювилиб, мухит кислатали бўлиб қолмаслиги учун ошқозон ювиладиган сувга Nа2 Со3 қўшилади.
9.Микробиологик текширишлар учун сийдик олиш. Бактериологик текширишлар учун сийдик бемордан эрталаб олинади. Бунинг учун сийдикнинг бир қисми чиқариб юборилиб, ўрта қисмидан стерил шиша идишга 3-5 мл миқдорида олинади. Оддий текшириш учун сийдик пуфаги катетеризация қилинмайди, чунки бу сийдик йўлининг ташқи мухит микроорганизмлари билан ифлосланишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун сийдик намунаси олинган вақтдан бошлаб, то унинг лабараторияда текшириш бошлангунча хона хароратида 1-2 соатдан кўп турмаслиги керак, музлатгичда (қ4қ6С) сақланганда эса 24 соатдан кўп турмаслиги керак.
10.Микроблар билан ифлосланган жарохатдан ашё олиш. Ашёни шифокор асептика қоидаларига амал қилиб олади. Ундан олдин жарохатнинг атрофидаги соғлом тери стерил пахта тампон ёрдамида спирт ёки бошқа 1 антесептик билан ювилади. Некротин моддалар, детрит ва йиринг стерил дока билан олиб ташланади. Ашё стерил тампон ёрдамида жарохатнинг марказидан унинг четларига қараб айланма харакатлар қилиб олинади. Ашё иккита тампонга олиниб, биринчиси микроскопик усул учун, иккинчиси бактериологик озиқ мухитларга экиб, идентификация қилиш учундир. Жарохатдаги суюқликнинг актив аспирация қилиш учун дренаж қўйилган бўлса, унда шу суюқликдан шприц ёрдамида 1-2 мл олиб, стерил пробиркага қўйилади. Олинган ашё 1 соат ичида лабараторияга юборилади. Агар бунинг иложи бўлмаса унда ашё 2 соатгача музлатгичда (+4+6С) сақланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |