Натижа:Беморлардан биологик ашё материалини олиб турли лабораторияларга юбориш qоидаларини o’ргандик.
Хулоса:Биз беморлардан биологик ашё, материалини олиб турли лабораторияларга юбориш ва бактериологик лабораторияларда беморлардан биологик ашё олиш qоидаларини o’ргандик.
Номи:Бемордан ашё олиш қоидаларини ўрганиш.
Мақсад:Микробиологик текширишлар учун ашё олиш қоидаларини ўрганиш.
Иш тартиби
1.Венепункция қилиб қон олиш. Қонни асептика қоидаларига риоя қилган холда билак венасидан 5-10 мл миқдорда олинади. Бунинг учун бемор агар ахволи шуни тақазо этса курсига ўтқазилади. Беморни қўли билаги ёйилган холда стол устига қўйилади. Веноз қон оқимини тўхтатиш учун бемор тирсак бўғимидан юқорироққа резена жгут қўйилиб, қисилади, лекин бунда артериал қон айланиши бузилмаслиги керак. Бунинг учун панжа артериясида томир уриши бор ёки йўқлиги текшириб кўрилади. Жгут қўйилгач терининг қон олиниши керак бўлган жойи 70%ли этил спирти билан зарарсизлантирилади.
Агар бемор венасига катетр қўйилган бўлса ундан фойдаланиш мумкин, қоннинг бироз қисми стерил пробиркага оқизилиб сўнгра .қон шприцга тўлдирилади. Тўлиқ бактериологик текширишлар ўтказиш учун 10-20 мл қон олиниб, шу захоти беморнинг тўшаги олдида микроорганизм ўстириладиган сунъий озиқ мухитларга экилади.
“Семиз томчи” усулида текшириш учун шприц ёки бир мартали системадан буюм ойначасига бир томчи томизилиб, хона хавосида қуритилади, кейин эса метил спирти ёки Никифоров аралашмасида мустахкамланиб, метилин кўкининг, спирт сувли эритмасида ёки Ромоновский Гимза усулида бўялади.
2.Бармоқдан қон олиш. Кам миқдордаги қонни бармоқдан хам олса бўлади. Бунинг учун номсиз бармоқнинг учи эфирли ва спиртли пахта билан яхшилаб артилиб, ёғсизлантирилади, қуритилади. Чунки, нам терида қон ёйилиб кетади ва уни йиғишнинг иложи бўлмайди. Қўл совуқ қотган бўлса, унда қон олинадиган бармоқ 45-50С даги илиқ сувда бир неча дақиқа ушлаб турилади.70%ли этил спирт билан ишлов берилгач, чап қўлнинг катта ва кўрсаткич бармоқлари ёрдамида қон олинадиган бармоқ кесилиб,олинадиган қоннинг миқдорига ва бемор бармоғи терисининг қалинлигига қараб, скарификатор ёрдамида 2-3 мм чуқурликда тешилади. Шундан сўнг бармоқ, қисилади ва тешилган жойдан қон олинади. Алохида томчилар шаклида оқаётган қон стерил агглютинацион пробиркага йиғилади. Етарли миқдорда қон олингач, тешилган жойга йод суртилади, пахта қўйилиб, бармоқ билан кафтга босиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |