Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet11/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Оддий усулда бўяш: Оддий усулда бўяш учун битта бўёқдан фойдаланилади. Масалан, (фуксин, сафронин, метилвиолет, генцианвиолет, метилин кўки)метилен кўки ёки фуксиннинг сув-спиртли эритмасидан. 1 % ли метилен кўки билан бўяшга 3-5 дақиқа вақт кетса, фуксин билан бўяшга 1-2 дақиқа вақт кетади. Бўялган препарат оқар сув тагида ювилади, қуритилади ва иммерсион система билан микрос­копда кўрилади. Оддий бўяш усули материалда микробларнинг бор ёки йўқлигини, уларнинг сонини, шаклини ва жойлашишини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Натижа:Кўриш майдонида шарсимон, бинафша рангли микроорганизмларни кўрдик.
Хулоса:Биз бактериологик суртмани оддий бўяш усулида бўяш техникасини ўргандик.

14. Мураккаб усулда бўяш усули, турлари


1. Грамм усули 2. Циль-Нильсен усули 3. Нейсер усули 4, Ожешко усули 5. Романовкий Гимза
6. Гинс Бурри усули
15. Грамм усули, техникаси, мақсад
Номи:Грамм усулида бo’яш.
Максад:Грамм усулида бo’яш техникасини o’рганиш.
Иш тартиби

  • Грамм усули билан бo’яш.

1. Фиксацияланган суртмага генциан бинафша эритмаси томизилади. 1 — 2 минут бo’ялади.


2. Люголь эритмаси qo’йилииб, 1 — 2 мин давомида ушлаб турилади.
3. 30—60 секунд давомида этил спирти томизплиб, бинаф­ша ранг йo’q бo’лгунга qадар рангсизлантирилади.
4. Препарат сув билан ювилади.
5. Суртма, фуксиннинг сувли эритмаси билан 1—2 мин давомида qo’шимча равишда бo’ялади, qуритилади ва мик­роскоп остида кo’рилади.
Граммусбат бактериялар тo’q бинафша, грамманфий бактериялар эса, qизил рангга бo’ялади.

16. Гр- ва Гр+ микроорганизмлар



17. Циль-Нильсен усули мақсади, техникаси
Номи:Кислотага чидамли бактерияларни “Циль-Нильсон” усули билан бўяш.
Максад:Кислотага чидамли бактерияларни “Циль-Нильсон” усули билан бўяш техникасини ўрганиш.
Иш тартиби
Кислотага чидамли бактериялар Циль - Нильсен усули билан бўялади. Кислотага чидамли бактериялар ҳужайра девори ва цитоплазмасида микол кислотаси, карбол кислота, ёғлар ва ёғ кислаталари кўп булади, бу кислоталар ҳужайранинг тинкториал хусусиятини оширади. Бўёқнинг юкори концинтрацияси ва қиздириш туфайли ҳужайра деворининг бўёқ билан таъсирлашув реакцияси кучаяди ва бактерия қизил рангга бўялади. Сульфат кислота ишлов берилганда кислотага чидамсиз бактериялар таъсирида рангсизланади ва метил кўки билан кўк ранга бўялади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling