Номи:Спораларни” Ожешко усули” билан бўяш.
Максад:Бактериялар спораларини “Ожешко усули” билан бўяш техникасини ўрганиш.
Иш тартиби
Спораларни Ожешко усули билан бўяш
1. Фиксацияланмаган суртмага 0,5% водород хлорид кислотасининг эритмаси томизилади ва 2—3 мин давомида горелка алангасида қиздирилади.
2. Кислота тукилади, препарат сув билан ювилади, қуритилади ва горелка алангасида фиксация килинади.
3. Препарат Циль-Нельсен усули билан бўялади.
Бунда бактерия споралари қизил рангга, вегетатив шаклдагилари кўк рангга бўялади.
Натижа: Микроскоп остида споралар кизил рангда ва вегетатив шакллар хаво рангда бўлган микроорганизмларни кўрдик.
Хулоса:Биз “Ожешко усулида” бўяшни, микроорганизмларни микроскоп остида фарқлашни ўргандик.
20. Романовкий Гимза усули мақсади ва техникаси
Номи:”Романовский –Гимза” усулида бўяш.
Максад:”Романовский –Гимза” усулида бўяш техникасини ўрганиш.
Иш тартиби
Микробиологияда хужайра тузилишини, масалан унинг ўзагини ўрганишда, бу усулдан кенг фойдаланилади. Бундан ташқари, бу усул содда жониворлар, спирохеталар ва риккетсиялар морфологиясини ўрганишнинг асосий усулларидан бири хисобланади. Романовский-Гимза бўёғи азур, эозин ва метилен кўкининг аралашмасидан иборат. Бу бўёқ суюқ холатда кўкимтир бинафша тусда бўлади, (тайёр холда хам сотилади). Бевосита суртмани бўяшдан аввал 10 мл дистилланган сув (рН 7,0) ва 10 томчи бўёқдан иборат аралашма тайёрланади. Фиксация қилинган суртма бўёқ аралашмаси солинган стаканга туширилиб, препарат суртилган томони пастга қараган холатда 1 соат давомида қўйилади. Сўнгра бўёқ тўкиб ташланади, препарат сувда яхшилаб ювилиб, очиқ хавода қуритилади. Микроскопда текширишда эса иммерсион объективдан фойдаланилади.
Натижа:Кўриш майдонида қон эритроцитлари пушти, лейкоцитларнинг ядролари бинафша рангдалигини кўрдик.
Хулоса: Биз микроорганизмларни микроскопда фарқлашни ва “Романовский –Гимза” усулида бўяш техникасини ўргандик.
21. Гинс Бурри усули мақсади ва техникаси
Do'stlaringiz bilan baham: |