Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Бактерияларнинг нафас олиши


Download 347.06 Kb.
bet15/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Бактерияларнинг нафас олиши
Бактериянинг ҳаёт фаолияти учун етарли миқдорда озиқ моддалар ва энергия керак. Бактериянинг энергияга бўлган эҳтиёжи биологик оксидланишҳисобига қондирилади ва натижада АТФ кислотанинг молекуласи синтез қилинади.
Айрим микроорганизмлар энергияни минерал бирикмалардан ҳам олади. Масалан: темир тутувчи бактериялар энергияни темирнинг оксидланиши натижасида олади. Аммо прокариотларнинг кўпчилиги энергия дегидрогенлаш йўли билан қабул қилади.
Кўпгина бактерияларнинг ҳаёт фаолиятида кислород муҳим аҳамиятга эга. Бактерияларнинг нафас олиши мураккаб жараён бўлиб, бунда уларга керак бўлган органик моддаларнинг синтези учун энергия ажралиб чиқади.
Л. Пастер биринчи бўлиб кислородсиз шароитда яшовчи бактерияларни кашф этди, у айрим бактериялар ўзининг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган энергияни бижғишҳисобидан олишини исботлади.
Бактериялар нафас олишига кўра қатъий аэроб, микроаэрофил, факультатив анаэроб ва қатъий анаэробларга бўлинади. Қатъий аэроблар атмосферада 20% кислород бўлган шароитда суюқ ва қаттиқ муҳитлар юзасида ўсади, уларга вабо вибриони, бруцелла, микрококк ва бошқалар киради.
Микроаэрофиллар оз миқдорда кислород бўлганида ҳам кўпаяверади, кўп миқдордаги кислородда улар ўсишдан тўхтайди; актиномицет, лептоспира ва бошқалар шулар жумласидандир. Факультатив анаэроб бактериялар кислородли ва кислородсиз шароитда ҳам ўсаверади. Бунга кўпгина патоген ва сапрофит бактериялар киради. Қатъий анаэроб бактерияларга молекуляр кислород заҳарли таъсир этади, ўсишини тўхтатади, қоқшол, анаэроб инфекция, ботулизм қўзғатувчилари шу гуруҳга киради.
Анаэроб бактерияларга молекуляр кислород заҳарли (хосил бўладиган Н2 О2ҳисобига) таъсир этади. Аэроб бактериялар Н2 О2 ни каталаза ферменти ёрдамида парчалаб юборади, анаэроб бактерияларда эса бундай фермент бўлмайди.
Аэроб бактериялар нафас олиш жараёнида турли органик моддалар: углевод, оқсил, ёғ, спирт, органик кислота ва бошқа бирикмаларни оксидлантиради. Глюкозанинг бир грамм молекуласи тўлиқ оксидланиши натижасида маълум миқдорда энергия ажралиб чиқади. Бу энергия фотосинтез жараёнида яшил ўсимликлардаги СО2 ва сувдан углевод молекуласида йиғилган энергияга тенг келади. Тўлиқ бўлмаган аэроб оксидланишда энергия кам миқдорда ажралиб чиқади. Факультатив анаэроб бактерияларнинг асосий вакили Э.cоли таркибида углевод бўлган муҳитда дастлаб углеводларни бижғиш йўли билан парчалаб анаэроб бўлиб ривожланади, сўнг кислородни ўзгартириб бижғиган маҳсулотларни СО2 ва сувгача оксидлантириб, аэроб бўлиб ўсади.
Кўпгина бактериялар 15-180С да яхши ўсади ва нур таратади, айримлари 30-370С ва 3% ли натрий хлорид иштирокида ҳам нур таратади. Фақат тирик организмлар нур таратиш хусусиятига эга.
Phobobacteriumphosporeum фотоген микробларнинг вакили бўлиб, ҳаракатсиз, кокксимон шаклга эга, желатинани суюлтиради, 280С ҳароратда кўпаяди, 300С дан юқори температурада эса ўсишидан тўхтайди. Одамларда касаллик қўзғатувчи патоген бактериялар орасида фотоген бактериялар хозирча аниқланмаган.
Микроорганизмлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланилади. Масалан, улардан энергия манбаи сифатида фойдаланилади. Ачитқининг махсус тури селекция қилиниб, саноатда ундан этил спирти олина бошланди.
Микроблар ёрдамида гўнг, ўсимликлар қолдиғи, рўзғор чиқиндиларини бижғитиб, улардан метан газини олиш йўлга қўйилган. Кўп давлатларда ушбу газни оладиган махсус ускуналар ўрнатилиб, хонадонларни иситиш учун фойдаланилади.
Махсус яшил сув ўти ва бактерияни чатиштириб олинган гибрид штаммлардан океан сувларидаги уранни ўзгартириб, тўпланиши мумкин.
Микроорганизмларниг айрим турларидан витаминлар, ферментлар амилоза, лактоза пенициллиназа, протеаза ва бошқалар, аминокислоталар олинади, шунингдек, саноат корхоналарида ҳайвон ва қушлар учун оқсилли озуқалар ишлаб чиқарилади. Патоген бактериялар эса одам ва ҳайвонлар учун зарарли бўлган токсинларни ҳам ажратади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling