2.Кўпайишнинг тўхтаб турган босқичи, бу босқичда ўсиш тезлиги ошади, лекин кўпайиш тезлиги паст бўлади. 1 ва 2 босқичлар лаг фаза деб аталади ва 2 соат давом этади.
3.Экспоненциал (логарифмик) босқич, бунда бактерия ҳужайрасининг сони логарифмик равишда ўсиб боради. Ҳужайралар жуда юқори тезликда, яъни геометрик прогресс тарзида бўлинади. Бу босқичда бактериялар биокимёвий ва биологик жиҳатдан фаол бўлади ва 5-6 соат давом этади.
4.Бактериялар кўпайишининг секинлашиш босқичи, бунда бактериянинг кўпайиш тезлиги ҳамда бўлинувчи ҳужайралар сони камаяди. Бу ҳолат озиқ муҳит таркибининг ўзгариши, метаболизм маҳсулотларининг кўпайиши ва кислороднинг камайиши натижасида содир бўлади. Босқич 2 соат давом этади.
5.Максимум турғин босқич, бунда янги хосил бўлган бактериялар сони ўлган бактериялар сонига тенг бўлади. Босқич 2 соат давом этади.
6.Бактерияларнинг нобуд бўлиш босқичи, бунда бактерия ҳужайраларининг нобуд бўлиши тезлашади. Босқич 3 соат давом этади.
7.Логарифмик нобуд бўлиш босқичи – бактерия ҳужайралари муайян тезликда нобуд бўлади. Босқич 5 соатча давом этиши мумкин.
8.Нобуд бўлиш тезлигининг секинлашиш босқичи, бунда ҳужайранинг нобуд бўлиши камаяди, тирик қолган бактерия ҳужайралари тинч ҳолатга ўтади.
Босқичларнинг вақти шартли бўлиб, у ўзгариб туради. Ҳар хил турдаги бактериялар генерацияси турлича бўлади. Масалан, E. сoli хар 20-30, патоген стрептококклар 30 минутда, сил микобактерияси хар 18 соатда бўлинади.
Бактерияларнинг турли басқичларда, яъни етилишида, ўсишида, қаришида ўзгаришлар рўй беради. Ривожланиш цикли организмнинг табиати, мураккаблиги, ривожланишнинг босқичларига боғлиқ.Кокксимон бактериялар ривожланишнинг оддий цикли ҳисобланади. Уларда ҳужайра ўсади, кейин бўлинади.
Лабораторияда бактериялар пробирка, Петри косачаси ва флаконлага кўпайтирилади. Озиқ маҳсулот ишлаб чиқарувчи институт лабораторияларида микроорганизмлар кўп ҳажмда озиқ муҳитлар қуйилган реакторларда ўстирилади. Бу усул кўп миқдорда бактерия массасини олиш ва озиқ муҳитдан унумли фойдаланиш имконини беради. Озиқ муҳитга ҳаво юбориб доимий равишда аэрация қилинади, натижада бактериянинг ўсиши ва кўпайиши тезлашади.
Микроорганизмларни сунъий шароитларда ўстириш учун озиқ муҳитларқўлланилади. Озиқ муҳитлар маълум талабларга жавоб бериши лозим. Булар: 1) микроорганизм учун зарур озиқ моддаларни ушлаши лозим таркибида. 2)микроорганизмларни ўстириш учун оптимал рНга эга бўлиши керак. 3)микроорганизмлар диффузия ва осмотик қонунига кўра озиқланиши туфайли муҳим кам бўлиши керак. 4) тоза бўлиши лозим.
23. Микроскоплар турлари, тузилиши ва ишлаш тамойиллари
Do'stlaringiz bilan baham: |