1-Тажриба. Кимёвий реакция тезлигининг моддалар концентрациясига боғлиқлиги


Download 49.11 Kb.
Sana11.11.2023
Hajmi49.11 Kb.
#1767212
Bog'liq
7-лаборатория


КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯ ТЕЗЛИГИ


1-Тажриба. Кимёвий реакция тезлигининг моддалар концентрациясига боғлиқлиги

Натрий тиосульфат (Na2S2O3 ) билан сульфат кислота (H2SO4) нинг ўзаро реакцияси натижасида ҳосил бўладиган олтингугурт сувда эримаганлиги туфайли эритма лойқаланади ва маълум вақтдан кейин чўкма ҳосил бўлади:


Na2S2O3+H2SO4=Na2SO4+SO2+H2O +S

Реакция бошланишидан лойқаланиш ҳосил бўлишига қадар бўлган давр кимёвий реакциянинг маълум тезликда давом этаётганидан далолат беради. Тажриба қуйидагача бажарилади: 3 та пробирка олиб, биринчисига 5 мл Na2S2O3 ва 10 мл дистилланган сув, иккинчисига 10 мл Na2S2O3 ва 5 мл дистилланган сув, учинчисига фақат 15 мл Na2S2O3 (1:200) эритмасидан қуйилади.


Сўнгра яна учта пробирка олиб, ҳар бирига 5 мл дан H2SO4 (1:200) эритмасидан қуйилади. Пробиркалардаги H2SO4 эритмалари Na2S2O3 эритмалари солинган пробиркаларга алоҳида-алоҳида қилиб солинади ва аралаштирилади. Аралаштириш бошланиши билан лойқаланиш ҳосил бўлишигача ўтган вақт секундомер билан ўлчанади. Қолган пробиркалар ҳам ўзаро аралаштирилиб лойқа ҳосил бўлиши учун кетган вақт ёзиб олинади. Сўнгра қуйидаги жадвал тўлдирилади.



Пробир-ка номери

Олинган эритма ҳажми, мл

Концен-
трация
С=

Лойқа ҳосил бўлишигача кетган вақт, (t) сек.

Реакциянинг нисбий тезлиги
V=

Na2S2O3

H2O

H2SO4




a

b

в

1

5

10

5










2

10

5

5










3

15

-

5









Тажриба натижалари графикда кўрсатилади. Графикнинг абсцисса ўқига эритма концентрацияси (С) ордината ўқига эса кимёвий реакция нисбий тезлиги (V) қўйилиб, концентрация ортган сайин, реакция тезлиги ортиб бориши кўрсатилади.




2-Тажриба. Кимёвий реакция тезлигининг ҳароратга боғлиқлиги

Иккита пробирка олиб, биринчисига 5 мл Na2S2O3 (1:200), иккинчисига 5 мл H2SO4 (1:200) эритмасидан қуйилади. Иккала пробиркадаги эритмани ўзаро аралаштириб вақт белгиланади ва лойқаланиш ҳосил бўлгунча кетган вақт аниқланади. Хона ҳарорати аниқланади ва юқоридаги реакция учун белгилаб қуйилади. Ҳар иккала пробирка водопровод суви солинган стаканга туширилади. Стаканни қиздириб сувнинг ҳароратини термометр ёрдамида ўлчаш орқали хона ҳароратидан (дастлабки реакция ҳароратидан) 100 С га кўтарилади. Пробиркаларни 5-7 минут давомида стакандаги сувда (пробиркадаги эритмалар ҳарорати стакандаги сувники билан бир хил бўлгунча) тутиб турилади. Сўнгра пробиркалар сувли стакандан олиб аралаштирилади ва неча секунддан сўнг оқ лойқа ҳосил бўлиши ёзиб олинади. Худди шундай бошқа яна иккита пробирка олиб, юқорида келтирилган ҳажмда H2SO4 ва Na2S2O3 эритмаларидан қуйилади.


Учинчи марта ҳароратни яна 10оС ошириб, тажриба такрорланади. Тажриба натижаларини жадвалга ёзилади.



Пробирка номери

Олинган эритма ҳажми, мл

Ҳарорат (оС)

Лойқа ҳосил бўлгунча ўтган вақт t, сек.

Нисбий реакция тезлиги
V=1/t

Na2S2O3

H2SO4

1

5

5

оС







2

5

5

оС+10о







3

5

5

оС+20о







Тажриба натижалари асосида график тузилади. Абсцисса ўқига ҳарорат (0С) ва ордината ўқига тезлик (V) қўйилади.


Кимёвий реакция тезлигининг температура коэффициенти:
г = формула бўйича ҳисобланади.
Download 49.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling