Колонияларнинг юзаси (сатҳи)- текис силлиқ, кўтарилган, қабариқ, буришган, чизилган, ясси, бироз кўтарилган, ботган бўлади.
Колониянинг қирраси ( чети контури)- текис бутун, тўлқинсимон, шокиласимон бўлади, емирилган, толали, буралган бўлади.
Колонияларнинг таркиби (ички тузилиши)- аморфли, донали, пастасимон, толасимон қийин агардан ажралувчи бўлиши мумкин.
Масалан, колониялар силлиқ, думалоқ шакилда, қирралари текис, юзаси силиқ ялтироқ, бир жинсли бўлса S- колониялар деб аталади (инглизча smooth-силлиқ деган сўздан олинган). Бошқа колониялар ғадир-будир, хира, қирралари нотекис, шакли нотўғри, қуриқ бўлиши мумкин, Бундай колонияларни R-колониялар деб (инглизча rooth-ғадир-будир деган сўздан олинган) аталади. Бундан ташқари колонияларни оралиқ формалари ҳам учрайди: шилимшиқ ( М-формалар) ёки митти (G-формалар) шулар жумласидандир.
31. Соф культура ажратиб олиш 3-босқич(биокимёвий, ферментатив хусусиятларга таъриф)
Ферментатив хусусият- микроорганизмларнинг оқсилни (протеалитик) ва углеводларни (сахаралитик) парчалаш хусусиятларини билдиради.
1.Сахаралитик хусусият- бунинг учун Гисс ола-чипор қатори озиқ мухитлари олинади. Гисс мухити 2 хил: қисқа катор глюкоза, лактоза, сахароза, узун қатор-моносахарид ва полисахаридли мухитлардан иборат бўлади.
Микроорганизмлар углеводларни парчалашига қараб натижа ўқилади.
Микроорганизмлар углеводдарни кислота ва газгача парчалайди. Агар микроорганизм углеводдарни кислотагача парчаласа мухитнинг ранги ўзгаради, газгача парчаласа пуфакчалар хосил бўлади.
2.Протеалитик хусусият. Оқсилни парчалаш хусусияти бўлиб, уни ўрганиш учун микроорганизм сутли, желатинали, пептонли мухитга санчиб экилади. Агар микроорганизм оқсилни парчаласа сутни ивитади, желатинани суюлтиради, арчага ўхшаш шакл хосил бўлади.
а) Аммиак учун реакция. Лакмус қоғозининг энсиз тасмаси озиқ мухитга тегмайдиган қилиб қўйилади. Қоғознинг кўк рангга айланиши аммиакнинг борлигини кўрсатади. Қоғознинг қора рангга айланиши Н2S.нинг борлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |