Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet22/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Классификацияси.
1.Олинишига караб:Табиий озиқ муҳитлар-ўсимликлар ёки хайвонлардан олинадиган моддалар. Сунъий озиқ муҳитлар-булар агар-агар, желатина, пептон.
2.Холатига караб: қаттиқ, суюқ, ярим суюқ.
3.Ишлатишига караб:
1.Асосий ёки универсал озиқ муҳитлар. Бу муҳитлар кўпгина бактерияларни ўстириш учун қўлланилади. Булар балиқ маҳсулотларининг триптик гидролизатлари, гушт бульонлари ёки казеинлар бўлиб, улардан суюқ муҳит — озиқли бульон ва қаттиқ озиқли агар тайёрланади. Бундай муҳитлар бошқа мураккаб муҳитларни тайёрлаш учун асос бўлади. Кўрсатилган муҳитлар қандли, қонли, зардобли ва бошқа патоген бактерияларни озиқли муҳитга талабини қондира оладиган аралаш муҳитлар тайёрлашда ишлатилади. Масалан, нейтрал агар, гўшт-пептонли агар ва кўшт пептонли бульон-бу мухитларда кўп микроорганизмлар ўсади.
2.Махсус мухитлар:-универсал озиқ мухитларда ўсмаган бактерияларни ўстиришда фойдаланилади. Уларга қонли агар, зардобли агар, зардобли бульонлар киради.
3.Селектив ёки электив муҳитлар. Электив озиқли муҳитлар турли хил, бошқа микрофлорали материалдан маълум турни ажратиб олиш ва уни тўплашга мўлжалланган. Маълум микробларга электив озиқли муҳитни яратишда, бу микробларнинг бошқа кўпчилик микроблардан фарқлайдиган биологик, ферментатив хусусиятларига асосланилади. Масалан қонли зардобли муҳитлар бўғма, кўк йўтал қўзғатувчисини ажратиб олишда (Клауберг II, КУА) туберкулёзда (Левенштейн-Йенсен) стафилококкларда натрий хлор тузининг концентрацияси юқори бўлган муҳити, вабо вибрионида эса — ишқорий муҳит қўлланилади.
Бу муҳитлар микроорганизмларнинг кўпайишига боғлиқ. Электив муҳитларга: 1% пептонли сув киради (вабо вибриони учун), Сафро қўшилган муҳитлар-сафроли бульон ва Рапопорт муҳит (қорин тифи учун), стафилококк учун сут ва тухум сариғи қўшилган тузли агар.
4.Дифференциал-диагностик муҳитлар. Айрим турдаги (ёки группалар) микроорганизмларни бир-биридан ажратиш, фарқлаш учун ишлатилади.
Дифференциал-диагностик муҳит тузилиш принципига кўра, бактериялар хилма-хил турларининг ўзаро биокимёвий фаоллиги ҳамда бир хил бўлмаган ферментлар тўпламига эга бўлиши ва озиқли муҳит таркибига кирувчи субстратларнинг парчаланишига асосланган.
Қаттиқ озиқ муҳитларда микроорганизмлар колония хосил килиб ўсади. R ва S колония тафовут қилинади. Суюқ озиқ муҳитда диффуз лойқаланиш, чўкма хосил қилиб, плёнка хосил қилиб ва пробирка девори бўйлаб ўрмалаб ўсади.

26. Анаэроб микроорганизмлар учун озиқ мухитлар



Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling