Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Бактерияларни антибиотикларга сезгирлиги икки усулда аниqланади
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Седиментация усули
- Натижа
- Номи
Бактерияларни антибиотикларга сезгирлиги икки усулда аниqланади:
Коg’озли диск усули. Кетма - кет суюлтириш усули. Натижа:Микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини o’ргандик. Натижани баҳолаш ЖССТ нинг кo’рсатмасига асосан антибиотикли диск атрофида ҳосил бo’лган, микробларнинг o’сиши кузатилмаган ҳудуднинг диаметрига qараб олиб борилади: ҳудуд 10 мм гача бo’лса - микроб шу препаратга (антибиотик) сезгир эмас, ҳудуд диаметри 10 мм дан 20 мм гача бo’лса - микроб шу антибиотикга сезгир, 20 мм ва ундан юqори бo’лса - бу антибиотикга нисбатан o’рганилаётган микроб o’та сезгир. Хулоса:Биз коg’оз дисклар усули ёрдамида микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини аниqлашни o’ргандик. 52. Ташқи мухит микрофлораси Седиментация усули(хаво) Седиментация усули: ёрдамида хаво таркибидаги микроорганизмлар аниқланади. 1) 4та Петри косачасига 4-хил:1- Петри косачага-ГПА, .2- Петри косачага-тухум сариқли тузли агар, 3- Петри косачага қонли агар, 4- Петри косачага Собурова озиқ мухитлари солинади ва хона хавосида совитилади. 2)Хавоси текширилаётган хонанинг 4ла бурчагига 4та Петри косачалари қопқоғи очик холда 20 дақиқа давомида қолдирилади ва 18-24 соатга 37С ли термостатга қўйилади. 3) 4-ла косачаларда ўсиб чиққан колонияларга қараб натижалар ўқилади, тахлил қилинади. Натижа:Седиментатция усулида хаво микрофлорасини санитария бактериологик текширишни ўргандик. Хулоса:Биз седиментация усули ёрдамида хаво микрофлорасини текшириш усулини ўргандик. 53. Кох усули ( сув) Номи: Сув микрофлорасини санитария бактериологик текшириш. Мақсад: Кох усули ёрдамида сувни сан-бактериологик текширишни ўрганиш. Иш тартиби Текширилаётган сувдан намуна келтирилади. 1) 3та стерил пробиркага 9 мл дан физиологик эритма солинади. 2)Биринчисига текширилаётган сувдан 1мл солинади ва яхшилаб кафт орасида аралаштирилади. 3)1 пробиркадан 1мл сув олиб 2-пробиркага солинади у хам кафт орасида аралаштирилади. 4)Иккинчи пробиркадан 1 мл сув олиниб учинчи пробиркага солинади,Учинчи пробирка хам кафт орасида аралаштирилади ва 1 мл сув олиниб дезинфекцияловчи эритмага ташланади. 5)Стерил пробиркага иссик озиқ мухит ГПА солиниб, кафтда совутилади. 37С га етганда 3чи пробиркадан 1 мл аралашмани ГПА га солиниб кафт орасида аралаштирилади ва стерил Петри косачасига солинади. Тез қопқоғи ёпилиб, Белги қўйилади, 18-24 соатга 37 С га термостатга қўйилади. 6)Маьлум вактдан кейин натижа ўкилади. Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling