Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Микроорганизмларнинг антигенлари


Download 347.06 Kb.
bet51/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Микроорганизмларнинг антигенлари. Битта микроорганизмда бир неча хил тур ва типга хос антигенлар бўлади. Типга хос антигенлар бўйича бактериялар ҳар хил серологик вариантларга ёки сероварларга бўлинади. Бактерия ҳужайрасида соматик – О, хивчинли –Н, капсулали – К, экзо- ва эндотоксин таркибига кирадиган ва протектив антигенлар борлиги аниқланган.
Соматик – О –антиген, асосан, грамманфий бактериялар ҳужайра деворидаги гликолипид (ЛПС - липополисахарид) моддаси ёки эндотоксиннинг полисахарид қисмида жойлашган. О-антиген иссиққа чидамли, 1000С да қиздирилганда 1-2 сотгача чидайди, формалин ва этанол таъсирида ҳам парчаланмайди.

65. Антителолар ва уларнинг турлари


Антителолалар


Плазматик ҳужайра ва -лимфоцитлар томонидан антиген таъсирида синтез қилиниб, шу антиген билан махсус бирлаша оладиган қон плазмаси оқсиллари (гликопротеинлар) га иммуноглобулинлар (Ig) ёки антителолар деб аталади. Электрофорездаги ҳаракатчанлиги бўйича улар гамма-глобулинлар гуруҳига мансуб. Тузилиши ва вазифалари бўйича одам ва бошқа умуртқалилар антителолалари бир хил, лекин антителоларнинг одамда 5 та синфи фарқланса, ҳар хил ҳайвонларда учтадан олтигача бўлиши мумкин.Антителолар 4 хил хусусиятга эга: махсуслик, валентлик, аффинитет ва авидлик. Антителолар махсуслиги – иммуноглобулинларнинг фақат гомологик антигенлар билан таъсирлаша олиши, яъни антиген детерминантлари (эпитоплар) га қарши антителоларда детерминантлар (паратоплар) мавжудлиги.
Валентлик – антителонинг антигенни бириктириб олувчи фаол марказлари сони. Масалан, IgG – бивалент бўлса, IgМ-ўн валентли.
Аффинитет, аффинлик (ингл. affinity мойиллик)- антитело паротипи тузилишининг антиген эпитопи тузилишига тўғри келиш даражаси, бунинг ҳисобига антиген-антитело бирикмасининг мустаҳкамлиги (авидлиги) таъминланади.
Авидлик (лот.авидитас - очкўзлик) – паратоп ва эпитоп орасидаги боғнинг мустаҳкамлиги. Боғнинг кучи антителоларининг юқори аффинлиги билан белгиланади.
Иммуноглобулин молекуласи Н (ингл.heavy - оғир) деб аталган икки оғир занжир (молекуляр массаси 55 кД) ва Л (ингл.light -енгил) деб юритиладиган икки занжирдан (молекуляр массаси 23 кД) тузилган. Ҳар бир полипептид занжир В ўзгарувчан (ингл.вариабле – ўзгарувчан) ва С ўзгармас (ингл. сonstant - доимий) қисмлардан иборат, электрон микроскопда шаклиY харфини эслатади.

66. Вакцинация ва вакциналарнинг турлари, ишлатилиши



Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling