Номи:Вакциналар билан танишиш.
Мақсад:Вакциналарни турлари, таркиби ва уларни амалиётда қўллашни ўрганиш.
Иш тартиби
Одам ва хайвонларнинг юқумли касалликларга қарши иммунофрофилактика ва иммунотерапия мақсадида фаол иммунитет хосил қилиш учун ишлатиладиган биологик моддалар вакциналар дейилади.
Вакциналар бир неча талабларга жавоб бериши керак:
1.Организм учун зарарсиз,
2.Апироген(организмга кирганда тана хароратини оширмаслиги),
3.Юқори даражада иммуноген,
4.Осон йўл билан олинадиган,
5.Узоқ вақтгача сифати бузилмайдиган,
6.Эмлашга қулай бўлиши керак.
Вакцина-суньий актив иммунитет хосил қилиш учун қўлланиладиган препарат бўлиб таркиби ва тайёрланиш технологияси бўйича 5 хилга бўлинади:
1.Тирик вакциналар:Тирик вакцина-бу микроорганизмларни вирулентлигини кучсизлантирилган холда олинган вакцина бўлиб, иммун хоссасига эга. Чинчечак, тоун, қизамиқ, эпидемик паратит, шол, куйдирги, сил ва туляримия касалликларининг вакцинаси киради.
2.Корпускуляр ёки ўлдирилган вакциналар: микробларни физик кимёвий усуллар билан ўлдириб олинади.
3.Анатоксинлар: Бу экзотоксинларга 0,3%ли формалин қўшиб 38 40С термостатда 30 кун сақланади.Натижада токсиннинг захарлилик хусусияти йўқолиб, антигенлик ва иммуногенлик хусусияти сақланиб қолади. Уларга: Бўғма, қоқшол, стафилакокк ва вабо касалликларининг вакцинаси киради.
4.Кимёвий ва суньий вакциналар: Кимёвий усуллар ёрдамида бактерия хужайрасидан юқори даражадаги иммуногенлик хусусиятига эга бўлган антигенларни ажратиб олиб тайёрланади. Уларга қорин тифи касалликларининг вакцинаси киради.
5.Ген инженерияси билан олинадиган вакциналар: Бу йўналиш бўйича олинадиган смиллар кейинги 10 15 йил ичида ривожланди.
Вакциналар: тери устига, тери остига, мускул орасига,оғиз орқали, бурун, томоқ шиллиқ қаватларига, юқори нафас йўлларига иммунизация қилинади. Эмлаш ёшга,эпидемиологик холатга кўра ўтказилади.
Аллергенлар- бу организмда аллерген хоссаларини чақириб берадиган моддалар хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |