Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Фагоцитлар уч хил вазифани бажаради
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
Фагоцитлар уч хил вазифани бажаради: 1) инфекцион агентлар, тўқиманинг парчаланиш маҳсулотлари ва бошқа омиллардан организмни тозалайди; 2) фагоцит мембранасида антиген эпитоплари тўғрисидаги ахборотни иммун ҳужайраларга етказиб беради; 3) лизосомал ферментлар ва иммуногенезда катта аҳамиятга эга бўлган монокинларни ишлаб чиқаради.
Фагацитознинг қуйидаги кетма-кет босқичлари тафовут қилинади: 1.Хемотаксис - фагоцитларнинг хемоатрактантлар (лимфокинлар, комплементнинг С3а, С5а компонентлари) таьсирида яллиғланиш ўчоғига қараб ҳаракатланиши. 2.Адгезия (ингл. Адъесион-ёпишиб олиш) - рецепторлар ёки номахсус физик-кимёвий таьсирлар натижасида фагоцитларнинг ёт агентларга ёпишиши. 3.Эндоцитоз - фагоцитларнинг ёт агентларни қамраб олиши. Эндоцитознинг 2 тури фарқланади: диаметри 0,1мкм дан кичик бўлган моддалар пиноцитози ва диаметри 0,1мкм дан катта бўлган заррачалар фагоцитози. Бундан ташқари, фагоцитоз номахсус ва махсус ёки иммун, яьни иммуноглобулинлар комплементнинг С3-фракцияси ва пропердин орқали амалга оширилиши мумкин. Буни иммун фагоцитоз деб аталади, чунки бу жараёнда махсус антитело ва опсонинлар катнашади. Эдоцитоз натижасида фагоцитлар вакуол, яьни фагосома хосил бўлади. 4.Ёт агентнинг ҳужайра ичида парчаланиши. Бунда фагосома фагоцитларнинг лизосомалари билан қўшилиб, фагозомалар хосил қилади. Фаголизосомалар ичида ёт агентлар лизосомал ферментлар таъсирида парчаланади. Фагоцитоз икки хил бўлади: агар фагоцитоз қилинган микроблар тўлиқ парчаланса, тугалланган фагоцитоз дейилади. Агар микроблар фагоцитлар ичида тўлиқ парчаланмаса, бу жараён тугалланмаган фагоцитоз деб аталади. Яна бир холда эса фагоцитлар қамраб олган микроорганизмларни чиқариб юборади.Бундан ташқари, макрофаглар ташқи муҳитга цитоцид ёки фагоцитоз қилинмаган микроорганизларга бактерицид таьсир этувчи моддаларни ажратади. Кальций, магний тузлари, электролитлар, комплемент, лимфокинлар, опсонин вазифасини бажарувчи антителалар, организм ҳароратини оширувчи пироген моддалар фагоцитозни кучайтирувчи омиллар ҳисобланади. Ўз навбатида фагоцитозни сусайтирувчи омилларга бактерия токсинлари ва капсуласи, лейкоцидин, кортикостериод, серотонин, аминазин, холестерин, алкалоид ва бошқалар киради. Фагоцитларнинг иккинчи вазифаси антигенлар тўғрисидаги ахборотни етказиб бериш (презентация қилиш). Бунда, микробларнинг охиригача парчаланмай қолган асосий антиген детерминантлари (эпитоплари) ҳужайра мембранаси юзига «чиқарилиб, иммун тизим ҳужайраларига презентация қилинади, натижада организмда мувофиқ антиген тутувчи микробларга қарши иммун жавоб ривожланади. Фагоцитоз қилувчи ҳужайраларнинг навбатдаги вазифаси, бу интерлейкин-1 (ИЛ-2), простогландин, лейкотриен, циклик нуклеотидлар каби биологик фаол моддаларни ишлаб чиқаришдир. Пиноцитоз - ҳужайранинг ташқи муҳитдан суюқлик томчиларини ёки коллоид моддаларнинг эритмаларини қамраб олиши. Пиноцитоз содда организмлар (амёбалар) да, ҳайвон ва одамларнинг турли ҳужайраларида кузатилади. Эндоцитоз ҳужайра юзасидаги рецепторлар орқали амалга ошади. Эндоцитоз фагоцитоз ва пиноцитоздан ҳужайра ичидаги везикулада лигандалар қолиши ва рецепторларнинг яна ҳужайра устида пайдо бўлиши, жараённинг қайтарилиши билан фарқ қилади. Номахсус чидамлиликка буйрак, юқори нафас йўли, меъда-ичак, сут, сўлак ва тер безларинин ажратиш фаолияти ва бундан ташқари, бошқа аьзоларнинг ҳам маълум даражада чидамлилиги, организмни турли хил патоген микроорганизмлар ва бошқа зарарли агентлардан халос бўлишида заҳарли моддаларни оксидлантириб, буйрак орқали чиқариб юборади. 63. Организмнинг махсус ва номахсус химоя омиллари 141 64. Антигенлар ва уларнинг турлари Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling