Nomonjonov asadbek
Download 1.35 Mb.
|
indivudual loyxa
Сув ости оптик кабеллари. Конструктив тузилиши бўйича энг мураккаб оптик кабеллардан бўлиб ҳисобланади.(6.6-расм)
6.6-расм. Сув ости кабелининг кўндаланг кесим юзаси: 1-марказий кучлантирувчи элемент ; 2- оптик тола; 3- оптик модул; 4-металли найча; 5-муҳофазаловчи қобиқ; 6-ички зирх қоплами; 7-оралиқ қобиқ; 8-ташқи зирх; 9-гидрофоб компоунд; 10-ташқи қобиқ. Бундай турдаги оптик кабелларни каттадан-катта узунликдаги ҳамда жуда ҳам чуқур бўлган (мисол учун Атлантика океани) узатиш тизимларида қўлланади.Бундан ташқари сув ости кабеллари катта бўлмаган сув кечувларидан (дарёлар, каналлар сув ҳавзалари) ҳам фойдаланилади. Сув ости оптик кабелининг конструктив тузилишлари унинг ётқизилиш жойига боғлиқ. Чуқур бўлган сув ости оптик кабеллари юқори гидростатик босимдан муҳофазаланади, унгача чуқур бўлмаган жойларда ётқизилувчи оптик кабеллар эса турли шикаст берувчилардан ва якорлардан муҳофазаланувчилари билан таъминланади. Сув ости оптик кабелининг тузилишлари кабел ишлаб чиқаришда механик юкламалар бўйича мустаҳкамланади ва эгилувчан бўлиши эътиборга олинади. Сув ости кабелларининг жуда ҳам эгилувчанлиги ҳисобига уларни лозим бўлган чуқурликда эгиш ва букиш ишларини олиб боришдан ташқари улар жуда ҳам катта механик юкламаларга чидамли бўлиши ҳисобига, лозим бўлса уларни сув остидан чиқариб таъмирлаш ишларини бажариш мумкин, бундан ташқари кабел ўзининг оғирлиги таъсирида узилиб кетмаслиги керак. Оптик толалар денгиз сувлари таъсирига жуда ҳам таъсирчан, шунинг учун сув ости оптик кабелларининг конструктив тузилишида жуда ҳам яхши самара берувчи муҳофазалаш чоралари кўрилган. Бундан ташқари бундай кабелларнинг ўзак бўшлиқлари гидрофоб компаунд билан тўлдирилган ҳамда кабел ўзаги мис ёки алюминий найча ичига жойлаштирилган бўлиб, бундай найчалар бир вақтнинг ўзида масофадан электр озуқа манбаини узатиш учун ҳам қўлланади. Электр озуқа манбаини узатиш занжирининг иккинчи сим вазифасини денгиз суви ёки ички ток ўтказгич сим бажаради. Икки қатламли пўлат симлардан тайёрланган зирх қоплами оптик кабелга тушувчи статик ва динамик юкламалар таъсирига анча мустахкамлигини оширади. Зирх қопламининг ўрам қатламларидаги симлар қарама-қарши томон йўналиши бўйича ўралгани учун кабелни айланиб кетиш хусусиятини йўқотади ва кабелни ўрам-ўрам кўринишдаги тугунли бўлиб қолиш олдини олади. Сув ости оптик кабелининг ташқи қобиқ вазифасини қора рангдаги юқори чидамликга эга бўлган полиэтилен қўлланади ва бундай полиэтилен ультра бинафша нурлар таъсири чидамлигини ошириб беради. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling