Нормы письменной речи, а также конкретные вопросы их применения. Кроме


Ёзма юридик нутқнинг таъсирчанлиги


Download 333.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana22.04.2023
Hajmi333.94 Kb.
#1379045
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
yozma-nut-meyorlarini-belgilovchi-mu-im-omillar

Ёзма юридик нутқнинг таъсирчанлиги
Нутқнинг тузилиши, гапнинг ифодали сўз, жумла ва иборалардан таркиб 
топиши, бадиий-тасвирий воситаларига кўра тингловчи диққатини жалб қила 
олиши нутқнинг ифодалилиги саналади. Сўзнинг турли маъно қирраларини ҳам 
кўра олишга интилиш, ёзма нутқдаги сўзларнинг фавқулодда уйғунлигини 
таъминлаш мутахассисдан катта меҳнат талаб этади. Мулоқот вазиятининг 
моҳиятига чуқур йетмасдан танланган тил бирликлари, ҳар қанча гўзал 
бўлмасин, нутқ эгасининг мақсадини ифодалай олмайди.
Маълумки, ўзбек тили нутқий воситаларга ўта бой тиллардан биридир. 
Нутққа ранг-баранглик бериш, нутқий бадиийликни кучайтириш мақсадида 
кўпроқ турли хил тасвирий воситаларга мурожаат қилинади. Ана шу тил 
воситаларидан ўринли ва унумли фойдалана олган нотиққина киши қалбида 
ҳислар туғёнини уйғота олади. Тил кишиларнинг фикр-мулоҳазаларини кенг ва 
ҳар томонлама ёритиб беришда чегарасиз имкониятларга эга. Лекин 
ифодаланиши лозим бўлган фикр-мулоҳазаларнинг юқори даражада бўлиши 
учун тилнинг тасвирий воситаларини, унинг турли хил маъно нозикликларини 
тинмай ўрганиш лозим бўлади. Ана шундагина қисқа жумлаларда, матнларда 


Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 10 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
965 
w
www.oriens.uz
October
2022
 
олам-олам фикрларни ифодалай олиш мумкин, чунки сўз ҳар қандай фикрнинг 
либосидир. 
ХУЛОСА
 
Юқорида айтиб ўтилган меъёрларга амал қилиш нафақат лисоний 
саводхонликнинг асосини ташкил этади, балки қонунларимизда белгилаб 
қўйилган моддаларга мувофиқ, жавобгарлик учун жазо қўллашда ҳам 
ноаниқликларнинг олдини олади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ёзма нутқ замонавий юристларга 
саводли ёзиш, ижодий фикрлаш, фикр маҳсулини нутқ шароитига мос равишда 
ёзма шаклларда тўғри, равон ҳамда мантиқан изчил ифодалаш кўникмаларини 
шакллантириш учун хизмат қилади. 

Download 333.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling