Нормы письменной речи, а также конкретные вопросы их применения. Кроме


Download 333.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana22.04.2023
Hajmi333.94 Kb.
#1379045
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
yozma-nut-meyorlarini-belgilovchi-mu-im-omillar

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 10 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
963 
w
www.oriens.uz
October
2022
 
6. Терминлар муайян бир соҳага тегишли бўлиб, муайян мутахассислар 
томонидан махсус қабул қилинган, расмийлашган сўзлардир. Шунинг учун бир 
тушунчани ифодаловчи терминни бошқа бир сўз билан алмаштириб бўлмайди. 
Яъни бир тармоқ терминлари тизимида синонимия ёки дублетнинг 
қўлланилишига йўл қўйилмайди. Масалан, ҳуқуқ, бурч, шахс, субйект, юридик 
шахс, криминалистика, демократ, терговчи, модда, жиноят каби терминларга 
муқобил вариантлар излаш ножоиздир. Баъзан бошқа терминология соҳаларида 
бўлгани каби юридик терминлар тизимида ҳам синонимик ҳолатлар кўзга 
ташланади: судя-қози, прокурор-қораловчи, айбдорайбланувчи, гумондор-
гумон қилинувчи, адвокат-ҳимоячи, оқловчи, давлат айбловчиси-давлат 
ҳимоячиси-давлат қораловчиси каби. Бироқ бундай ҳолат терминологиядаги 
нуқсон ҳисобланади, чунки терминлар бир маъноли бўлганлиги учун синоним 
ва дублетлардан холи бўлиши лозим. Бундай ҳолатнинг асосий сабаби халқаро 
терминларга ўзбек тилидаги муқобилини танлаш асосида юзага келади. 
Ваҳоланки, халқаро терминлар дунё миқёсида бир хил қўлланади.
7. Термин соҳа терминлари тизимининг бир элементи бўлиб, ҳар доим бир 
тизим доирасида қўлланади: васийлик, оила, никоҳни қайд қилиш, 
фарзандликка олиш, ҳомийлик, алимент, сохта никоҳ кабилар боғланган ҳолда 
бир тизимни ташкил этади. Бу терминлар тизими юридик терминология 49 
занжирининг алоҳида ҳалқаси ҳисобланиб, оила муносабатларини ифодаловчи 
терминлар тизимини юзага келтирган. 

Download 333.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling