«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа


Download 0.59 Mb.
bet30/46
Sana20.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1284920
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Адабиётлар:

  1. Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008

  2. Маслова А.Ю.Введение в прагмалингвистику .М. 2010

  3. Искандарова Ш.М. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари: филол.фанлари номз. дисс. ...автореф. – Самарқанд, 1993.

  4. Мўминов С. Сўзлашув одоби. – Фарғона, 1997.

  5. hоmepages.tversu.ru/~ips/pragmf.html

  6. zpopova@phil.vsu.ru



3-маъруза: Чарльз Пирс- прагматиканинг асосчиси сифатида


Таянч тушунчалар: прагматизм, семиозис, символлар, индекслар, иконик белгилар, репрезентамен, интерпретатор


Сўзларнинг маъно, гапларнинг эса тушунча ифодалаши, сўзларнинг фикр рамзи ёки белгили эканлигини фалсафа ва тилшуносликда қадимдан маълум. Т. Гоббс, Дж. Локк, Г.Лейбниц каби файласуфлар ҳам тилнинг белгили тизим сифатида тасаввур қилганлар. Дарҳақиқат, тил мураккаб белгили тизимдир. Белгилар эса аниқ бир маънони ва уни ифодалаш воситасининг йиғиндиси ҳисобланади. Тилнинг белгили хусусиятлари( лингвосемиотика) лингвистиканинг тилшунослик ва семиотика туташганида юзага келади. Семиотика (юн. “сема”- белги) белгилар ҳақидаги таълимотдир. ХХ асрнинг илк семиотик ғоялар яратувчиси прага файласуфи Больцано (1781-1848) ҳисоблансада, ҳозирги белгилар ҳақидаги таълимотнинг асосчиси сифатида эса америка файласуфи, мантиқшунос олим, прагматик ғоялар яратувчиси Чарлз Пирс (1839-1914) эътироф этилади.Серқирра ижод соҳиби Чарлз Пирс белгилар таълимоти ва фалсафадаги прагматик йўналишни яратади. У белгини бир жараён сифатида талқин этади, яъни фақат белгилар ёрдамида тафаккур, тушунча, онг мавжуддир, деб ҳисоблайди. Белгининг ҳаракати ва яратилиши жараёнини Пирс семиозис деб атайди. Семиозис таркибига белги (qualisign), объект (signsign) ва интерпретант (legisign)ни киритади. Тилшунос олим Фердинанд де Соссюр семиозис тузилишини (структурасини) бироз фарқлайди. У белги билан бир қаторга ифодаловчи ва ифодаланмишни қўяди. Ифодаловчи бу белгининг табиий борлиги, масалан, расм, товуш ва бошқ. Ифодаланмиш эса тафаккурдаги тушунчадир. Кўриниб турганидек, Ф. де Соссюрнинг семиозис структурасида объект мавжуд эмас. Пирс белгиларнинг турли таснифларини келтиради. Шулардан бири белгининг объектга бўлган муносабати бўлиб, улар индекслар, иконик белгилар ва тимсол (символ)лардир. Индекслар - предмет ва белги орасидаги табиий боғлиқликка асосланади. Индекслар ўз ҳолича асл маънога эга бўлмайди. Масалан, инсон ва унинг оёқ изи. Иконик белгилар - предмет ва белги орасидаги шаклан ўхшашликка асосланади. Пирсга кўра, кўргазмали-безакдор (наглядно-иллюстративные) вазифани бажарувчи фотосурат, карта, товушга тақлидлар ва илмий соҳадаги графика, жадвал, диаграмма ва бошқ. иконик белгилардир. Тимсол (символ)лар эса предмет ва белги орасидаги келишилган боғлиқликка асосланади. Уларда индекслар каби табиий боғлиқлик, иконик белгилардаги шаклан ўхшашлик бўлмаслиги мумкин. Тимсол билан объект орасидаги боғлиқлик шартли бўлиб, тафаккур, тушунча натижаси ҳисобланади. Пирс тимсолларга ҳарф, сўз ва араб рақамларини киритади (рим рақамлари - иконик белги ҳисобланади). Ҳар қандай белги талқин этиш (интерпретация) қоидаларига кўра ҳам индекс, ҳам иконик белги, ҳам тимсол сифатида шарҳланиши мумкин. Прага мактаби вакили рус тилшунос олими Р. О. Якобсон бу уч хил боғликлик (иконик, индексал ва тимсолий)ни таҳлил қилиб, тилда ифодаланмиш ва ифодаловчи орасидаги боғлиқликни иконик характерга эга деган хулосага келади. Шу билан бирга, индексал ва тимсолий боғлиқлик ҳам муайян пропорцияларда қатнашганда,“ энг мукаммал белги ”лар юзага келади деб ҳисобловчи Пирсни қўллаб қувватлайди. Маълумки, белгилар тизими ҳақидаги қарашлари Ч.Моррис ва Ф.де Соссюр томонидан бирмунча ривожлантирилди.
Ч.Пирснинг талқинича, белгининг муносабат майдони уч йўналишдан иборат: 1) белги, аниқроғи – репрезентамен, бирор нарсанинг ўрнини алмаштирувчи моддий кўринишга эга бўлган восита; 2) идрок этувчининг онгидан ўрин олган ва белгининг тавсифини берувчи восита – интерпретанта; 3) белгида акс топаётган объект.Ч.Пирс семиотика доирасида уч илмий соҳа – синтактика (ёки синтаксис), семантика ва прагматикани мустақил йўналишлар сифатида ажратади. Унинг таърифича, синтактика «белгиларнинг ўзаро синтактик муносабатларини уларнинг объект ёки интерпретатор – тавсифловчига бўлган муносабатидан ажратган ҳолда ўрганишдир», семантика эса «белгиларнинг ўз десигнатлари, яъни улар воситасида ифодаланаётган объектга бўлган муносабатини» таҳлил қилади ва ниҳоят, прагматика «белгининг ундан фойдаланувчи – интерпретаторга нисбатан муносабатини ёритувчи фандир»

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling