«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
Тил-тил 2.Тил-нутқ 3.Тил-инсон-нутқ
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
1.Тил-тил2.Тил-нутқ3.Тил-инсон-нутқТилшуносликда социолингвистика (тил ва жамият), менталингвистика ( тил ва тафаккур) психолингвистика ( тил ва нутқий фаолият), этнолингвистика( тил ва этнос), лингвокультурология ( тил ва маданият), нейролингвистика ( мия(нейронлар) фаолияти ва нутқ), когнитив тилшунослик (тил ва билиш назарияси) каби янги соҳалар пайдо бўлди. Хуллас, инсон ва унинг нутқий фаолияти диққат марказда бўлди. Дарҳақиқат, инсон мураккаб ҳодиса. Инсон нутқий фаолияти билан боғлиқ масалалар лисоний таълимотнинг асоси саналади.Тилшунос Ш.Балли “Тилни инсон билан бирга текшириш керак”-дейди. Маълумки, умумий тилшунослик экстралингвистика ( ташқи тилшунослик), интралингвистика (ички тилшунослик) ва компаративистика (қиёсий тилшунослик) тармоқларидан иборат бўлиб, уларнинг барчасида инсон нутқий фаолияти ўрганилади. Инсон мулоқотига хос ҳеч бир ҳодиса ўз-ўзидан таркиб топган эмас. Нутқ инсоннинг инсонга, инсоннинг жамоага ниманидир айтиши, уни нимагадир ундаши, ундан ниманидир исташи эҳтиёжи маҳсулидир. Аввалда нутқ коммуникатив эҳтиёжни қондириш учун хизмат қилган бўлса, кейинчалик у инсонга таъсир этиш, сўзловчининг хоҳиш-иродасини тингловчига етказиш, тингловчининг хоҳиш-иродасини бошқаришга қаратилди. Натижада нутқ маданияти, риторика фанлари ривожлана бошланди.Нутқ ва нутқ маданияти муаммолари билан илмий асосда шуғулланиш масаласи илк бор Прага лингвистик мактаби вакиллари томонидан ўртага ташланди. Ғарб мамлакатларида нутқий мулоқот, унинг социолингвистик, психолингвистик ва прагматик жиҳатларини ўрганишга бағишланган кўплаб махсус журналлар эълон қилинди. Бу масалани тилшуносликнинг мустақил соҳаси сифатида ўрганиш ХХ асрнинг 20-30 йилларида бошланди. Рус тилшунослигида 60-70 йилларга келиб бир неча илмий мақолалар ва монографиялар чоп этилди. Ўзбек тилшунослигида ҳам С.Иброҳимов, О.Усмонов, Э.Бегматов, Б.Ўринбоев, Ё.Тожиев, А.Рустамов, Н.Маҳмудов ( нутқий жўялилик хусусидаги мақолалари ), Ш.Искандарова (ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари юзасидан тадқиқоти) , С.Мўминов ( ўзбек мулоқот ҳулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари) ишларида нутқ маданияти ва мулоқот фаолиятига оид изланишлар олиб борилди.Адабиётлар: Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008 Кенжебалина Г.Н. Лингвопрагматика. Павлодар, 2012 Ҳакимов М. Ўзбек тилида матннинг прагматик талқини. ДДА, Т.2001 Искандарова Ш.М. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари: филол.фанлари номз. дисс. ...автореф. – Самарқанд, 1993. Худойберганова Д. Матн яратилишининг антропоцентрик талқини. ЎТА// 2011 №6 Мўминов С. Сўзлашув одоби. – Фарғона, 1997. hоmepages.tversu.ru/~ips/pragmf.html zpopova@phil.vsu.ru Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling