«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа


Download 0.59 Mb.
bet2/46
Sana20.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1284920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Тузувчилар:

Менглиев Б. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, филология фанлари доктори,



Абдураҳмонова М. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти в.б. филология фанлари номзоди


Тақризчилар:

Мухамедова С. – Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети Умумий тилшунослик кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор


Қурбонова М. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, филология фанлари доктори,


Фаннинг ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-методик кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201__ йил “__”________даги “__” – сонли баённома).
Кириш

“Фан жамият тараққиётини олға силжитувчи куч, восита бўлмоғи лозим”- деб таъкидлайди Президент Ислом Каримов. Шунга кўра, ҳозирги ўзбек тилшунослиги фани ўз йуналишини, асосий масалаларини халқ манфаати ва мустақил Ўзбекистоннинг ҳар жиҳатдан ривожланиши учун хизмат қилишга қаратилмоғи лозим. Дарҳақиқат, бугунги кунда иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ривожланиши, замонавий ахборот технологияларининг оммалашуви, илмий тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш долзарблашиб, тилшунослик ҳам амалий вазифаларига – нутқ самарадорлиги тадқиқига эътиборни кучайтирди. Натижада фанда социолингвистика, психолингвистика, нейролингвистика, этносоциолингвистика, прагмалингвистика, лингвокультурология (лингвомаданиятшунослик), этнолингвистика каби номлар билан юритилувчи янги тармоқлар шаклланди. Бу йўналишларни ўзида мужассамлаштирган янги давр тилшунослиги тилга нутқий фаолият – фикр алмашиш ва ўзгаларга таъсир кўрсатиш, бунёд қилишнинг асосий турларидан бири сифатида ёндашиб, унинг ихчамлиги, самарадорлиги ва таъсирчанлиги, мантиқийлиги тадқиқини биринчи ўринга қўяди. Хусусан, бугунги кунда жаҳон тилшунослигида нутқнинг фаолият сифатидаги қиймати ҳамда унинг импликатуралари бўлган кўчма ва таг маъноларни, очиқ ифодаланмаган, лекин ифодаланиши сўзловчининг мақсади бўлган маълумот-ахборотни аниқлаш усуллари ишлаб чиқилди ва у тезда оммалашиб улгурди.


Тилнинг воқеланишда инсон омили билан боғлиқ равишдаги нутқий мулоқот жараёнини тадқиқ қилиш лингвопрагматик ва психолингвистик йўналишнинг ўрганиш манбаини ташкил этади. Хуллас, прагмалингвистика (лингвопрагматика) тил бирликларидан фойдаланувчи шахс ёки сўзловчининг тил белгиларига муносабатини ўрганувчи тилшунослик аспектларидан бири бўлиб, унинг мақсади- тилни матнда ўрганишдир, яъни тилни ахборот -коммуникатив воситачи сифатида тадқиқ этишдир.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling