Тил таълими ва прагмалингвистика
Она тили таълимининг бош мақсади. Она тилидан амалий фойдаланиш самарадорлиги вазифаси. Тил қурилиши ва тил таълими. Тил имконияти ва тил таълими. Тил фаолият самарасини таъминловчи куч сифатида.Ўзбек тилшунослигида прагмалингвистиканинг ўрганилиши.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулот магистр талабаларни тилшуносликка хусусан прагмалингвистикага доир маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни бадиий матн ва мулоқотдаги (дискурсни) методологик жиҳатдан таҳлил ва талқин қилишга йўналтиради. Магистр талабалар тўплаган билимларини дарс вақтида баҳс ва мунозара ёки маъруза (коллоквиум) кўринишида ҳимоя қилади. Амалий машғулотларда магистр талабалар прагмалингвистика фанининг ўзига хос хусусиятларини, назарияларини, прагматикага оид тушунчаларни таҳлил ва талқин қилишга ўрганадилар.
Амалий машғулот дарслари прагмалингвистик таҳлил, тушунтириш жараёнини кўргазмали қуроллар, комьпютер ишланмалари ва махсус тайёрланган карточкалар асосида олиб борилиши тавсия этилади.
Амалий машғулотларда тахминий тавсия этиладиган мавзулар:
Илмий парадигмалар
Прагмалингвистиканинг бошқа соҳалар билан боғлиқлиги
Ч.Пирс таълимоти
Дейктик воситалар
Мулоқот системаси унсурлари
Нутқнинг самарадорлиги тушунчаси
Дискурс ва унинг турлари
Дискурсив таҳлилнинг таянч тушунчалари
Мулоқот интенцияси
Коммуникантлар хусусияти ва нутқ сифати
Нутқий этикет ва нутқий жараён
Маросим вазияти прагмалингвистикаси
Ж.Остиннинг нутқий актларни гуруҳларга ажратиши ва уларни мисоллар асосида ўрганиш: вердиктивлар, экзерситивлар, комиссивлар, бехабитивлар, экспозитивлар
Ж.Серльнинг нутқий актларни гуруҳларга ажратиши ва уларни мисоллар асосида ўрганиш: ассертивлар, директивлар, комиссивлар, декларативлар, эспрессивлар
Ж.Личнинг ҳурмат тамойили
Прагмалингвистик талқинда ҳамкорлик тамойили
Ж.Личнинг ҳурмат тамойили қоидаларининг асосий мазмуни
Р.Лакоффнинг ҳурмат тамойили қоидаларининг асосий мазмуни
Изоҳ: Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда танлаб фойдаланиш тавсия этилади.
Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |