«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари талабаларни прагмалингвистикага оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни мулоқот, бадиий матнни таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс чоғида мунозара ёки маъруза шаклида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларида талабалар прагмалингвистиканинг назарий ва илмий муаммолари тўғрисида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар. Семинар машғулот дарслари РРТ, савол-жавоб, коллоквиум, таҳлил, тушунтириш жараёнининг кўргазмали қуроллар, комьпютер ишланмалари ва махсус тайёрланган карточкалар асосида олиб борилиши тавсия қилинади. Семинар машғулотларга тахминий тавсия этиладиган мавзулар: Мақолалар таҳлили ( И.Қўчқортоев, А.Нурмонов, Н.Маҳмудов, М.Ҳакимов, Д.Лутфуллаева, Д.Худойберганова) Муншаот таҳлили Прагмалингвистик таҳлил асослари Фалсафий прагматизм йўналиши асосчилари Прагмалингвистиканинг предмети Прагмалингвистика ва риторика Прагмалингвистика ва стилистика Прагмалингвистика ва социолингвистика Прагмалингвистика ва психолингвистика Прагмалингвистика ва когнитив тилшунослик Нутқий акт назарияси Мулоқот одоби Мулоқот хулқи Дискурс турлари Этносоциопрагматика А.Ю.Маслованинг тадқиқотлари Г.Н.Кенжебалина “ Лингвопрагматика” Фонемаларнинг прагматик хусусиятлари. Изоҳ: Семинар машғулотлари магистрларни прагмалингвистикага оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Магистрлар эгаллаган билимларини дарсларда ҳимоя қиладилар. Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling