Этология [юн.ethos - фъел, хулқ] – кенг тасвирлар асосида шахслар характерини нутқ орқали очиб бериш.
Этнолингвистика- Макролингвистиканинг тил билан халқ ўртасидаги муносабатларни, тилнинг фаолияти ва тараққиётида лингвистик ва этник омилларнинг ўзаро таъсирини ўрганувчи бўлими.
Ўринлилик - нутқнинг ҳар бир услубига хос ифодалардан фойдаланишни акс эттирувчи тушунча; нутқ олдига қўйиладиган муҳим талаблардан бири.
Қочириқ сўзлар - нутқ объектига у ёки бу даражада алоқадор қочиримли мақол, матал ва иборалар. Улар тингловчиларнинг диққатини нутқ объектининг у ёки бу жиҳатига тортишга, айрим ҳолларда тингловчиларнинг нутққа бўлган муносабатини бошқаришга қаратилган бўлади. Масалан, Мен нима дейман, қўбизим нима дейди? Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сендадир.
Ҳурмат тамойили- Ж.Лич концепциясидаги ҳурмат тамойили: хушмуомалалик, олижаноблик,маъқуллаш,камтарлик,муросасозлик,хайриҳохлик.
10.Слайдлар
Do'stlaringiz bilan baham: |