«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа


Пропозиция- жумладаги асосий ахборот бўлиб,сўзловчи воқеликни баён этишда тилдан фойдаланади. Прагматик тўсиқ -


Download 0.59 Mb.
bet44/46
Sana20.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1284920
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Пропозиция- жумладаги асосий ахборот бўлиб,сўзловчи воқеликни баён этишда тилдан фойдаланади.
Прагматик тўсиқ - баён қилиниши лозим бўлган пропозицияга тўсиқ бўлувчи, унинг мазмунини хиралаштирувчи сўзловчининг фикрлаш ва талаффузи билан алоқадор ҳодиса (прагматические помехи).
Прагмема - турли сатҳга оид лингвистик воситаларнинг сўзловчи муносабати билан алоқадор ахборот кўринишлари (модус шакллари).
Пропозиционал акт - синтактик бирликлар воситасида баён қилинган пропозиция, яъни асосий ҳукм.
Рема – Гапнинг актуал бўлинишида темадан кейин янги хабарни билдирадиган қисм.
Реплика- Диалогик нутқда ҳар бир суҳбатдошнинг гапи.
Репрезентатив акт - хабар нутқий акти.
Ретик акт - ҳар қандай ифоданинг референция ва мазмун билан таъминланиш жараёнидаги сўзловчи муносабатининг юзага чиқиши.
Референциал акт - объектив оламдаги нарса - предмет, воқеа - ҳодисаларнинг нутқий номланиши ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги. Референциал акт тўртта : синтактик, мантиқий-семантик, синтагматик ва прагматик жиҳатига кўра аниқланади.
Риторик сўроқ - нутқда жавоби ўзида бўлган, жавоб талаб этмайдиган гап. Масалан, Сиракузлик Дионга ким билим, маърифат берди? Платон эмасми?
Сентенция [лот.sententia – фикр, мулоҳаза] - фалсафий ҳолатни ривожлантириш, насиҳатомуз иборалар.
Семантика- (фр.semantique / юн. Semantikos- ифодаловчи.Тил бирликларининг мазмун томони.
Синтаксис- юн. тузилган, қурилган;
семантика- юн. ифодаланган, ифодалаш;
Спичрайтер [инг.speech - нутқ] – қисқача стол атрофидаги нутқ. Бундай нутқ одатда маълум бир тантана муносабати билан сўзланади. Шундан келиб чиқилса, спичрайтер термини қисқа тантанали нутқ сўзловчи шахсни англатади.
Стратегия – прагматикадаги марказий- назарий тушунча.
Схолии [юн.scholia] – изоҳ, матнга изоҳ бериш ёки матннинг изоҳи, шарҳи.
Сўзларни боғлаш - баён таркибидаги муҳим таълимотлардан бири ва сўнгиси; сўзларни боғлаш уч кисмдан иборат бўлиб, улар сўзларни боғлаш, фразаларни шакллантириш ва фразаларни ритм асосида тугаллашни билдирган.
Сўз танлаш - нутқнинг тўғрилиги талабларидан бири; нутқ учун танланаётган сўз қўлланувчанлик, мантиқийлик, нуфузлилик ва мумтоз нотиқлик вакиллари услубига эргашишни билдирган. Бунга риоя қилмаслик қадимда варварлик сифатида баҳоланган.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling