«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа


Download 0.59 Mb.
bet43/46
Sana20.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1284920
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Нутқнинг мантиқийлиги. Нутқнинг бу коммуникатив белгиси орқали тил бирликларининг тафаккур қонуниятларига мос тарзда боғланишини воқеа ва ҳодисаларнинг оъектив борлиқдагидек ўзаро муносабатда акс эттирилишини билдиради.
Нутқнинг софлиги. Нутқнинг бу коммуникатив белгиси таркибига антик давр нотиқлиги вакиллари, хусусан, Аристотель юклама ва боғловчилардан тўғри фойдаланиш, синтактик алоқани яхши қуриш, ифодани ўз ифодаловчиси билан қўллаш, икки маъноликка йўл қўймаслик, грамматик род ва сонга риоя қилиш, ўқиш учун қулайликни киритган.
Нутқнинг тантанаворлиги. Антик нотиқлик вакилларидан Аристотель бу услубий белгини нутқда таъминлашнинг олти усулини келтирган: 1) ном ўрнида тасвирий ифода қўллаш; 2) метафора ва эпитетлардан фойдаланиш, бироқ поэтикликдан сақланиш; 3) бирлик сон ўрнида кўпликни қўллаш; 4) артиклни ўз ўрнида қўллаш; 5) боғловчилардан фойдаланиш, қисқалик учун улардан фойдаланмаслик; 6) инкор орқали тасвирлаш.
Памфлет [инг.pamphlet - қўлдаги қоғоз] – ижтимоий-сиёсий мавзуда ёзилган фош этувчи кичик баҳсли асар.
Панегирик [юн.panegyrikos - байрамона, тантанали нутқ] –1) қадимги юнонлар ва римликларда аждодларнинг ғалабаси, халқнинг шарафига айтилган ватанпарварона нутқ; кейинчалик кимгадир, нимагадир айтилган мақтов; 2) ҳайратомуз ва чексиз мақтов.
Патетик [юн.pathetikos] – ҳиссиётли,ҳаяжонли.
Патетика - жамоатчилик олдида кўтаринки руҳ билан сўзланган нутқ.
Перлокутив акт( perlokution akt- таoсир этиш) тингловчи фикрига нутқий таъсир этиб, янги нутқ вазиятини юзага келтириш.
Перцептив вазифа – (лот. perceptia –сезгилар билан қабул қиламан). Нутқ товушларининг эшитиш сезгисининг объекти бўлиш вазифаси.
Прагматика- прагма юн. амалга оширилган, бажарилган иш,шунингдек, ҳаракат, фаолият маъноларини ифода этади.
Прагмалингвистика-инсон фаолияти аспектида тил омилларини ўрганувчи фан. Прагмалингвистика объекти – ўз мақсади ва билимларига эга бўлган сўзловчи.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling