Прагмалингвистиканинг предмети ва вазифалари
(2 соат)
Прагмалингвистиканинг предметини аниқлашга фаолият назариясининг тадбиқ қилиниши тилшуносликнинг ушбу соҳасига антропологик руҳ беради ва лисоний ҳодисаларнинг айнан инсонга хос хусусиятларини, антропологик моҳиятини прагматиканинг предмети сифатида талқин қилишга ундайди. Коммуникатив фаолият тавсифининг таянч нуқтаси фаолият тушунчасидир; лисон мулоқот иштирокчиларининг ўзаро муносабатини ҳаракатга келтирувчи воситадир; лисоний фаолият воқеланиши бевосита мулоқот муҳити билан боғлиқ ҳодисадир,нутқ субъекти билан боғлиқ ҳолда унинг аниқ ва яширин мақсади, нутқий ахлоқ типлари, сўзловчининг ўз хабарига муносабати, ифодада баҳо мазмуни; сўзловчининг тингловчига таъсири – эмоционал ўзгариши, нутқий реакция типлари; мулоқот (коммуникация) иштирокчиларининг ўзаро муносабати билан боғлиқ тарзда нутқий аралашув шакли, мурожаат шакллари, коммуникантларнинг нутқий актлари, илтимос, буйруқ, тавозе, мурожаат кабилар.
Прагматик ва семиотик жараён
(2 соат)
Тилнинг мураккаб белгили тизимлиги. Ч.Пирс - прагматиканинг асосчиси сифатида. Семиозис. Репрезентамен. Интерпретатор. Ч.Моррис таълимоти. Синтактика. Семантика. Прагматика. Семиотик жараён таҳлили. Лисоний белгининг семиотик бўлаклари. Ф.де Соссюр таълимоти.
Функционал ( дискурс, лисоний бирликлар) ва яширин (мулоқот ҳулқи меъёрлари, мулоқот одоби) прагмалингвистика. Ўзбек субстанциал-прагматик йўналиши прагмалингвистиканинг мустақил соҳаси сифатида.
Нутқий акт назарияси прагмалингвистиканинг бирлиги сифатида
(2 соат)
Нутқий акт назариясининг пайдо бўлиши. Нутқий акт назарияси прагмалингвистиканинг бирлиги сифатида. Субстанциал-прагматика ва коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши. Нутқий акт структураси.Нутқий ҳаракатлар. Локуция. Иллокуция. Перлокуция. Нутқий актлар таснифи. Ж.Остин фикрлари. Ж.Сёрлнинг қарашлари. Интенционал таҳлил.
Маъруза мавзуларининг соатларда тақсимоти
Do'stlaringiz bilan baham: |