«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа


Фанда илмий парадигмалар алмашинуви


Download 0.59 Mb.
bet16/46
Sana20.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1284920
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Фанда илмий парадигмалар алмашинуви


(4 соат)
“Тил фақат амалий қўлланишдагина тилдир” (Т. Винокур)
“Тил- сўзловчи истагини эшитувчига етказувчи таржимондир”(Беруний)

Парадигма тушунчаси.XXI аср лингвистик парадигмалар алмашинуви даври. ХХ асрда тилшуносликда лисоний структуралар тадқиқ қилинган бўлса, янги асрда лисоний структураларнинг нутқий воқеланиши масаласи асосий диққат эътиборда бўлмоқда. Фаннинг янги парадигмалари ана шу муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланмоқда. Қиёсий-тарихий парадигма. Систем-структур парадигма. Антропоцентрик парадигма. Коммуникатив ёндашув.Функционал ёндашув. Прагматик ёндашув.

Замонавий тилшуносликда фанлараро интеграция.


(4соат)


Семиотика ва прагмалингвистика. Лингвокультурология ва прагмалингвистика. Этнолингвистика ва прагмалингвистика. Стилистика ва прагмалингвистика. Риторика ва прагмалингвистика. Социолингвистика ва прагмалингвистика. Психолингвистика ва прагмалингвистика. Нейролингвистика ва прагмалингвистика. Лингвокогнитология ва прагмалингвистика. Компьютер лингвистикаси ва прагмалингвистика.




Прагмалингвистика тилшуносликнинг мустақил соҳаси сифатида
(4соат)
Замонавий тилшуносликда нутқий фаолият билан боғлиқ йўналишлар. Прагмалингвистиканинг методологик негизи. “Прагмалингвистика” фани нутқ вазиятини лисоний бирликлар моҳиятининг нутқий хосланишидаги асосий омил сифатида. Шахс омилининг нутқий вазият омили билан муштараклиги. Ахборот узатиш ва қабул қилиш. Коммуникатив ҳаракатлар. Коммуникатив-прагматик йўналишнинг шаклланиши. Ўзбек субстанциал-прагматик тилшунослиги.
Прагматика ва прагматизм
(2 соат)
«Прагматика» (юн. pragma – иш, ҳаракат) аслида фалсафий тушунча бўлиб, у Сократдан олдинги даврларда ҳам қўлланишда бўлган. ХХ асрнинг 20-30 йилларида Америка ва Европада прагматизм ғояларининг кенг тарғиботи бошланди (Ч.Пирс, Р.Карнап, Ч.Моррис, Л.Витгенштейн ). “Прагматика” атамаси дастлаб тилшунослик фанига ХХ асрнинг 30-йилларида машҳур назариётчи Ч.Моррис томонидан киритилган. У прагматикани семиотиканинг таркибий қисмларидан бири деб таъкидлайди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling