Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвийлиги
“Прагмалингвистика” фани гносеология, тасаввуф, мантиқ (формал, диалектик), илмий тадқиқот методологияси, культурология, социология, психология, этика ва эстетика, нутқ маданияти, ахборот технологиялари, социолингвистика каби фанлар билан алоқадор. Лингвистика мутахассислигидаги “Назарий тилшунослик масалалари”, “Матн тилшунослиги”, “Психолингвистика”, “Лингвокультурология” фанлари билан узвий боғланган. Асосий қисмда (маъруза) фаннинг мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Магистрларда “Прагмалингвистика” фани бўйича билимларни шакллантириш ва ошириш, прагмалингвистик таҳлил, фанининг ўзига хос хусусиятлари, назарияси, тил материалларини амалий таҳлил қилиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу жараён бевосита илмий-амалий, маънавий-маърифий соҳаларда алоҳида аҳамиятга эга. “Прагмалингвистика” фанини тўлиқ ўзлаштириш нафақат таълим тизими, балки магистрнинг мустақил илмий тадқиқот олиб бориши учун замин ҳозирлайди.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Фанни ўқитишда илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педогогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда мавжуд дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, электрон материаллар, интернет маълумотлари жалб қилинади. Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар машғулотлари шаклида олиб орилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил таълим сифатида ўзлаштириш учун берилади. Маъруза, амалий ва семинар машғулотларида уларга мос равишда илғор педогогик технологиялардан “Чархпалак”, “Кластер”, “ФСМУ”, “Бумеранг”, “Елпиғич”, “Балиқ скелети”, “Тушунчалар таҳлили”, “Зинама-зина”, «Муаммоли таълим» технологиясининг «Мунозарали дарс» методи, шунингдек, коллоквиум, ўқув лойиҳа тайёрлаш, РРТ, кейс-стади кабилардан унумли фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |