«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5- маъруза: Пресуппозиция ва унинг турлари Таянч тушунчалар
Адабиётлар:
1.Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008. 2.Ҳакимов М. Ўзбек тили прагматикасини ўрганиш. Фарғона, 2011. 3.Вахтель Н.М. Прагмалингвистика в таблицах и схемах.Воронеж, 2006. 4. Серль Дж. Классификация иллокутивных актов // Новое в зарубежной лингвистике. М., 1986. Вып. 17. - с. 170 - 195. 5.Серль Дж.Р. Что такое речевой акт? .//Зарубежная лингвистика. 11. М.: Изд.группа «Прогресс», 1999. С.210-229. 6.Серль Дж.Р. Классификация речевых актов.//Зарубежная лингвистика. 11. М.: Изд.группа «Прогресс», 1999. С.229-254. 7.Франк Д. Семь грехов прагматики: тезисы о теории речевых актов, анализе речевого общения, лингвистике и риторике. .//Зарубежная лингвистика. 11. М.: Изд.группа «Прогресс», 1999. С. 254-264. 5- маъруза: Пресуппозиция ва унинг турлари Таянч тушунчалар: пресуппозиция, тагбилим, тагмаъно, эксплицит, инплицит, семантик пресуппозиция, прагматик пресуппозиция. Пресуппозиция махсус адабиётларда инференциянинг хусусий кўринишларидан бири сифатида қаралади ва бунда ифодаланётган фикр – ҳукмнинг ҳақиқий ёки ўринли эканлиги эътиборга олинади. Бунинг учун эса мулоқот иштирокчилари воқелик, кечаётган ёки хабар қилинаётган ҳодиса ҳақида бирор бир умумий маълумотга эга бўлишлари керак. Р.Столнейкер таъбирича, «пресуппозиция талаб қилинаётган лисоний фаолият ижросидан олдин имплицит назарда тутилган пропозициядир» . Пресуппозициянинг яширин ҳукм, тагмаъно билан боғлиқ эканлигини бундан юз йиллар олдин олмон мантиқшуноси Х.Фреге айтган эди. Х.Фреге преуппозиция тушунчасини фалсафадан олиб кирган. Олимлар пресуппозицияни “ муайян нутқий вазиятда сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги шартномавий муносабат: ёши, касби, миллати, яшаш тарзи, умумий билиш хазинаси кабилар ва тил кўникмаси ёрдамида англашиладиган яширин ахборот” сифатида тушинилади.Рус прагмалингвистлари пресуппозицияни “ реаллик аксиомалари” дейишади.Чунки П. реал нутқ жараёнида, сўзловчи ва тингловчининг мулоқоти жараёнида ҳосил бўлади.П. бўлиши учун фаол ҳаракатдаги нутқий жараён, контекст ёки матн бўлиши лозим.Айнан шу контекст тафсилоти сўзловчига ҳам ,тингловчига ҳам маълум бўлиши керак, баъзан эса маълум бўлмаса-да, матнда иштирок этадиган тил бирликлари пресуппозицияга ишора қилади. Масалан, “ Мен адабиётдан ҳам беш баҳо олдим” гапида “ҳам” юкламаси “ қолган барча фанлардан беш олганлигини” пресуппозицияламоқда. П. икки тури мавжуд: Семантик пресуппозиция ва Прагматик пресуппозиция. Прагматик пресуппозиция ҳодисаси талқинида икки йўналиш мавжуд: уларнинг биринчисида нутқий ҳаракатнинг жўялилиги ва самарадорлиги асосий мезон сифатида қабул қилинган. Ижро этилаётган нутқий фаолият ва қўлланилаётган лисоний тузилмалар жўяли, ўринли бўлган тақдирдагина мулоқот натижали кўчишини биламиз. Шунинг учун ҳам нутқий жўялилик ва самарадорлик шартлари прагматик пресуппозициянинг асосий тамойилига айланади. Иккинчи йўналишдаги талқинда прагматик пресуппозиция мулоқот иштирокчиларининг ахборот мавзуси, предмети ҳақидаги умумий билими, ишончи сифатида қаралади. Бунда коммуникатив фаолиятнинг ички ва ташқи шарт-шароитларининг когнитив идроки асосий ўринни эгаллайди. Бу кўринишдаги талқинда прагматик прессупозиция бевосита матн таркиби, унинг қисмларининг ўзаро муносабати билан боғлиқ эканлиги аён бўлади. Прагматик прессупозиция ҳодисаси лисоний мулоқотнинг рамзий, маросимий, анъанага айланадиган расмий томонлари билан боғлиқдир. Масалан, «ҳазрат», «ҳазрати олийлари» ибораларининг қўлланиши бажарилаётган мулоқот фаолиятининг расмийлиги прессупозициясидан дарак беради. Бунда мулоқот адресати худди шу турдаги мурожаатни талаб қилувчи лавозим, даража соҳиби бўлмоғи даркор (Бинобарин, «ҳазрат» юқори диний лавозимдаги шахс бўлиши мумкин.). Мулоқот жараёнида бундай талаб ва қоидаларга риоя қилинишини ўрганиш натижасида риторик прагматика йўналиши шаклланди. Ўзбек тилшунослигида Ш.Сафаров, У.Раҳимов, З.Бурҳонов, Н.Мамудов, Д. Лутфуллаева каби тилшуносларнинг тадқиқотларида П. оид мулоҳазалар берилган. Адабиётлар: 1.Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008. 2.Ҳакимов М. Ўзбек тили прагматикасини ўрганиш. Фарғона, 2011. 3. Маҳмудов Н. Пресуппозиция ва гап. ЎТА , 1985 6-сон. 4.Ҳакимов М. Тагмаъно ва тагбилим хусусида баъзи мулоҳазалар.ЎТА// 2001.1 5. Пардаев А. Ўзбек тилида зидлов боғловчилар пресуппозицияси. ЎТА // 2012. 4 6. http://www.brocku.ca/english/courses/4F70/struct.html 7.hоmepages.tversu.ru/~ips/pragmf.html Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling