Нозимжон Далибаев
Download 443.43 Kb. Pdf ko'rish
|
интернет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нозимжон Далибаев
- “Интернет провайдери” тушунчаси Ишни бошлашдан олдин, Интернет-провайдер (ISP)
Рубрики: Софт/Интернет Интернетга уланиш турлари ва кириш технологиялари. Ўзбекистонда симли Интернет инфратузилмасининг ривожланиш ҳолати ва халқаро рейтингдаги ўрни Ҳозирги кунда кўпчилик компьютер фойдаланувчилари ҳар куни фойдаланиладиган Автор: Нозимжон Далибаев технологиялар ҳақида ўйламасдан Интернетга киришади. Интернетсиз ҳаёт имконсиз деб айтишимиз мумкин. Бу ажабланарли ҳолат эмас, чунки ҳаётимизнинг деярли барча соҳалари аллақачон интернетга боғланиб бўлган. У бизнинг ҳаётимизга шунчалик чуқур кириб кетдики, интернетсиз бирон-бир ишимизни битиши мушкул бўлиб қолди. Нима бўлишидан қатъи назар, биз доимо Интернетга мурожаат қиламиз, агар касал бўлиб қолсак, албатта, энг биринчилардан бўлиб онлайн консультация олишга уринамиз, агар саёҳат қилмоқчи бўлсак, у ҳолда чипталарни онлайн сотиб олсак қулайроқ бўлади, агар биз меҳмонларни таклиф қилган бўлсак-чи, у ҳолда тезда тармоқлардаги мазали таомлар рўйхатини, тайёрлаш жараёнини кузатамиз, бирон бир нарса сотиб олмоқчи бўлсак, аввал интернетни кўриб чиқамиз, нархини сўраймиз. Интернетда ҳар қандай саволга жавоб бор, деб ишонамиз. Бироқ, қандай уланишлар Интернетга уланишимизга имкон беришини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Келинг, йиллар давомида ва бугунги кунда фойдаланилган турли хил Интернет уланишларини кўриб чиқайлик. Вақт ўтиши билан Интернетга кириш қандай ривожланганлигини кўриб чиқамиз ва ҳар бир усул қандай ишлашини ўрганамиз. “Интернет провайдери” тушунчаси Ишни бошлашдан олдин, Интернет-провайдер (ISP)¹ нима эканлигини билиш муҳимдир. Ҳар ким ўз компьютеридан мустақил қурилма сифатида фойдаланиши ёки маҳаллий тармоқдаги бошқа компьютерларга уланиши мумкин бўлса-да, Интернетда мавжуд бўлган кенг манбаларга уланиш учун Интернет-провайдер орқали ўтишингиз керак. Интернет-провайдер — бу шунчаки ўз мижозларига Интернетга киришни таъминлайдиган компания бўлиб, Uztelekom, UMS, Beeline, Ucell ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ушбу компаниялар Интернетга тез ва осон киришни таъминлайдиган кенг тармоқ инфратузилмасига эга. Провайдерлар мижозларни Интернетга улаш учун қандай технологиядан фойдаланади. Келинг, Интернетга уланишнинг энг кенг тарқалган шаклларини кўриб чиқайлик. Download 443.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling