Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet124/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ш. Монтескье (1689-1755 йиллар) ҳуқуқий давлат ўрнатилиш­ини фуқаролик жамиятида сиёсий эркинликнинг зарурати билан боғлайди. Шу билан бирга, у сиёсий эркинликни давлат фуқаролари хавфсизлигидан иборат фуқаролик эркинлиги билан ҳам узвий боғ­лиқ ҳолда кўрган. Ҳокимиятнинг суиистеъмол қилинишининг ол­дини олиш учун барча қонунларга қатъий риоя этиши зарур, деб ҳи­соблаган. Шунингдек, у давлатда, яъни қонунлар мав­жуд бўлган жамиятда эркинлик хоҳламаган нарсани қилишга маж­бур этилмасдан, хоҳлаган нарсани қилиш имконияти мавжуд бўлишидангина иборат бўлиши мумкин... Эркинлик қонунлар томо­нидан ижозат берилган барча нарсани қилиш ҳуқуқидир. Агар фуқаро ушбу қонунлар билан тақиқланганни қила олганда эди, у ҳолда унда эркинлик бўлмаган бўлур эди, чунки бошқа фуқаролар ҳам шу ишни қилган бўлар эди, деб таъкидлайди.
Америка Қўшма Штатлари Мустақиллик Декларациясининг муаллифи Т.Жефферсон (1743-1826 йиллар) бошқарувнинг монархия шаклини рад этади ва халқ суверенитети принципини ёқлаб чиқади. Шунинг учун ҳам Жефферсон Деклара­цияси инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари мавжуд бўлади, уларни таъминлаш учун давлат барпо этилади, дея тантанавор тарзда эълон қилади. Декларацияга киритилган инсоннинг табиий ҳуқуқ­лари яхлит бутунлик сифатидаги давлатга нисбатан алоҳида инди­видларнинг субъектив ҳуқуқларига айланади. Ўз даври учун бу мут­лақо янги қоида эди, чунки авваллари ҳуқуқни одамларга давлат бе­ради, деб ҳисобланарди.
И.Кант (1724-1804 йиллар) инсон, шахс марказий ўрин эгаллай­диган ҳуқуқий давлат назариясининг фалсафий негизларини асослаб берди ва батафсил ишлаб чиқди. Ҳуқуқ-тартиботни ўрнатишда ўз иродасини ифодаловчи конституцияни қабул қилиш йўли билан ўз иштирокини талаб этишда халққа бериладиган имтиёзни у расмий ҳуқуқнинг энг муҳим принципи, деб ҳисоблайди. Халқ устуворлиги “ҳуқуқий қонунларга итоат эттирилган кўплаб одамлар бирлаш­маси” сифатида майдонга чиқувчи давлатда барча фуқароларнинг эркинлиги, тенглиги ва мустақиллиги учун шарт-шароитларни яра­тади. Давлат конституциявий ҳуқуқлар асосида иш олиб борадиган, халқнинг умумий иродасига бўйсунадиган жойдаги давлат ҳуқуқий­дир, бундай давлатда фуқароларнинг шахсий эркинликлари, виж­дони, тафаккури, хўжалик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқларида ҳеч қандай чеклашлар бўлиши мумкин эмас.
Кантнинг ҳуқуқий давлат тўғрисидаги фалсафий концепцияси сиёсий ҳуқуқий тафаккурнинг янада ривожланиши ва юксак мада­нийлашган жамият давлат ҳуқуқий қурилиши амалиётига катта таъсир кўрсатди.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling