Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ, СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ АСОСЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet121/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

114. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ, СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ АСОСЛАРИ

Фуқаролик жамияти ниҳоятда мураккаб ҳамда серқирра ижтимоий ҳодисадир. Шу боис уни иқтисодий, сиёсий, маънавий-ахлоқий асослар бўйича таърифлаш мумкин.


Иқтисодий асос. Фуқаролик жамияти хусусий мулкчиликка кенг йўл берувчи ва унга асосланувчи бозор иқтисодиёти муносабатларига, эркин иқтисодий фаолият таъминланган шарт-шароитга таянади. Айнан хусусий мулкчилик муҳити ва муносабатлари қарор топган жамиятда шахснинг мулкий мустақиллиги, иқтисодий фаолият юритишдаги эркинлиги таъминланади. Худди шу аснода шахс давлат ҳокимиятига нисбатан автоном, мустақил мавқени эгаллайди. Давлат хусусий ҳаёт соҳасига, шахс ва ташкилотларнинг қонуний иқтисодий фаолиятига аралашмаслиги лозим.
Фуқаролик жамияти концепциясини яратишга катта ҳисса қўшган немис файласуфи Гегель, ушбу жамиятни буржуача ишлаб чиқариш муносабатлари мажмуи сифатида тушунган. У бунда икки асосий принципни ажратиб кўрсатган:
биринчидан, шахслар ўз хусусий манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар;
иккинчидан, инсонлар шундай ижтимоий муносабатлар тизимини вужудга келтирадиларки, бунда ҳар ким бошқа шахсга боғлиқ бўлади.
Хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий тузилма бўлмиш фуқаролик жамияти бозор иқтисодиёти муносабатлари тизимидан иборатдир. Бундай муносабатларга ишлаб чиқаришдаги рақобат ва унда ҳокимиятнинг маъмурий аралашувини чеклаш орқали эришилади. Фуқаролик жамияти инсоннинг ижодий фаоллигини намоён этишга йўл очувчи муносабатлар шаклланган тақдирда зоҳир бўлади. Тарихдан маълумки, хусусий мулк нафақат жамиятни турли қатламларга ажратган, балки ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган ташаббусни рағбатлантирган, ҳокимиятга нисбатан мустақил (автоном) тузилмаларни вужудга келтирган.
Ўзбекистонда ҳам хусусий мулкчиликка асосланган иқтисодий муносабатлар тизими қарор топмоқда, тадбиркорликка, кичик ва ўрта бизнесга кенг йўл очилиб, тегишли ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар вужудга келтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фуқаролик жамиятининг қарор топишини хусусий мулкнинг қатъий мавқега эга бўлиши билан боғлайди. Шу асосда ҳозирги пайтда жамиятда кенг кўламда хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling