2
Тузувчилар:
Нурузова З.А. – ТТА “Микробиология, вирусология ва иммунология”
кафедраси мудири т.ф.д. профессор.
Алиев Ш.Р. – “Микробиология, вирусология ва иммунология”
кафедраси доценти, т.ф.н.
Тақризчилар :
Шадманова Н.А. – ТашМОИ микробиология
курси мудири, доцент, т.ф.н.
Матназарова Г.С. – ТТА Эпидемиология кафедраси мудири, т.ф.д.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академияси кенгашида кўриб чиқилган ва
тавсия қилинган (2021 йил “26” майдаги “12”-сонли баённома).
Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий
таълими муассасалараро
Мувофиқлаштириш кенгашининг 2021 йил “13” апрелдаги 3-сонли баённомаси
билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил
“04” июндаги 121-сонли буйруғининг 1-иловаси билан модул дастури рўйҳати
тасдиқланган.
3
1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни.
Микробиология,
вирусология, иммунология модули ўқув режанинг
клиника олди модуллари блокига тааллуқли бўлиб, 2 курсда ўқитилади ва
умумий амалиёт шифокорида тиббий билимлар
асосини шакллантиришда
муҳим аҳамиятга эга.
Микробиология, вирусология, иммунология модули талабанинг табиий ва
тиббий-биологик модуллар буйича фикрлашининг шаклланиши учун зарур
бўлган, микроорганизмлар ва уларнинг микроскопик ва
субмикроскопик
тузилиши, уларнинг ҳаёт фаолияти қонуниятлари, модулнинг тарихи ва
ривожланиш тенденцияси, истиқболи масалаларини қамрайди, ҳамда бўлғуси
мутахассисларда клиник фикрлаш ва юқумли касаллик қўзғатувчиларига
замонавий ташхис қўйиш учун замин яратади.
Микробиология, вирусология, иммунология модулни ўқитиш учун
биология, кимё, физика, анатомия, физиология, биокимё,
гистология лотин
тили модуллари назарий замин бўлса, микробиология, вирусология,
иммунология модули кейинчалик барча клиник
модуллар учун назарий замин
бўлиб ҳизмат қилади.
Микробиология, вирусология, иммунология модул дастури Ўзбекистон
Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши
малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Мазкур модул дастури
мавзулари тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи
клиника
олди модулларининг дастур мавзулари билан узвий боғлиқ ҳолда яратилади.